Жаҳон

АҚШ Эронга эҳтимолий зарба олдидан авиаташувчи гуруҳ келишини кутмоқда — WP

АҚШ минтақадаги ҳарбий кучларини оширган, бироқ ҳарбий операция бўйича якуний қарор ҳали расман тасдиқланмаган.

АҚШ Эронга эҳтимолий зарба олдидан авиаташувчи гуруҳ келишини кутмоқда — WP

 

АҚШ Эронга нисбатан эҳтимолий ҳарбий зарба бериш масаласида тайёргарлик чораларини кучайтирган ва якуний қарор қабул қилинишидан аввал қўшимча ҳарбий кучларнинг минтақага етиб келишини кутмоқда. Бу ҳақда The Washington Post нашри АҚШнинг амалдаги ва собиқ расмийларига таяниб хабар берди.

 

Манбаларга кўра, Вашингтон сўнгги ҳафталарда Яқин Шарқдаги ҳарбий салоҳиятини оширган ва айни пайтда USS Gerald R. Ford авиаташувчиси бошчилигидаги зарба берувчи гуруҳнинг келишини кутмоқда. Мазкур ҳарбий кемалар Кариб денгизидан минтақага йўналтирилган бўлиб, Гибралтар бўғозига яқинлашгани таъкидланмоқда. Бу эса зарур қарор қабул қилинган тақдирда, ҳарбий ҳаракатлар қисқа муддат ичида бошланиши мумкинлигини англатади.

 

Аввалроқ Ахios нашри ҳам Эрон қирғоқлари яқинига иккинчи авиаташувчи юборилгани ҳақида хабар берган эди. Хабарга кўра, USS Abraham Lincoln аллақачон минтақада жойлашган бўлиб, қўшимча зарба берувчи гуруҳнинг етиб бориши учун бир неча ҳафта талаб этилиши мумкин.

 

Нашр маълумотларига кўра, АҚШ расмийлари ёпиқ йиғилишларда президент маслаҳатчиларига Америка қўшинлари март ойининг ўрталарига қадар Яқин Шарққа тўлиқ жойлаштирилиши мумкинлигини билдирган. Шу билан бирга, АҚШ президенти Доналд Трамп ҳарбий операцияни расман маъқуллаган ёки йўқлиги ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.

 

Шунингдек, айрим манбалар эҳтимолий ҳарбий қарор вақтига халқаро омиллар ҳам таъсир қилиши мумкинлигини қайд этган. Хусусан, Италиянинг Кортина-дЪАмпеззо шаҳрида ўтказилган Қишки Олимпиада якунланиши ҳам муҳокама қилинган омиллар қаторида тилга олинган.

 

Нашрнинг ёзишича, агар Пентагон томонидан зарба бериш бўйича якуний қарор қабул қилинса, АҚШ қўшинларининг бир қисми Яқин Шарқдаги айрим базалардан қайта жойлаштирилиши мумкин. CBS News манбалари эса айрим тайёргарлик жараёнлари аллақачон бошланганини билдирган.

 

Дастлаб АҚШ ҳарбий кучларини кўпайтириш орқали Теҳронни ядровий музокараларда ён беришга ундаш мақсад қилингани айтилмоқда. Бироқ дипломатик манбаларга кўра, сўнгги Женева музокараларидан кейин Эрон ўзининг асосий позицияларидан, жумладан уранни бойитиш ҳуқуқи масаласида чекинишга тайёр эмаслиги ҳақида сигнал берган.

 

Ўз навбатида, Президент Доналд Трамп 19 февраль куни яқин ўн кун ичида Эрон билан боғлиқ вазият бўйича муҳим воқеалар юз бериши мумкинлигини билдирган ва агар келишувга эришилмаса, “жиддий оқибатлар” юзага келиши эҳтимолини истисно этмаган.

custom img

Тўқаев янги президентлик муддатига сайланиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди

Қозоғистон янги Конституцияси амалдаги президентга яна бир бор президентлик сайловида қатнашиш имконини берди.

custom img

Украина Россиядаги Ozon омборига зарба берди

Россия Мудофаа вазирлиги бир кеча давомида 457 та Украина дрони уриб туширилганини билдирди.

custom img

Қозоғистонда мамлакат тарихидаги илк Қурултой учун сайлов бошланди

Сайловда жами 12 605 788 нафар фуқаро иштирок этиши кутилмоқда.

custom img

Эрон Ироқ нефть танкерларининг бир қисмига Ҳормуз бўғозидан ўтишга рухсат берди

Бағдод бу масалани Эрон расмийлари билан муҳокама қилган.

custom img

Хитой роботи 100 метрга югуриш бўйича инсон рекордини янгилади

Ҳонор компанияси томонидан ишлаб чиқилган “Яшин” номли гуманоид робот 100 метр масофани 9,32 сонияда босиб ўтган.

custom img

Ўзбекистон фуқароларига ҳам тааллуқли АҚШ виза чеклови бекор қилинди

Суд Трамп маъмуриятининг 75 давлат фуқароларига иммиграцион визалар беришни тўхтатиш сиёсатини ноқонуний деб топди.

custom img

Нетаняху Эрдоғанни кескин танқид қилди

Исроил Туркиянинг Нетаняхуни халқаро қидирувга бериш ҳақидаги талабига жавоб берди.

custom img

Россиянинг “Яблоко” партияси парламент сайловларидан четлатилди

Партия вакиллари сайловдан четлатилиш ортида сиёсий сабаблар турганини билдирган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"