Жаҳон

АҚШ Олий суди Трампнинг айрим тарифларини ноқонуний деб топди

АҚШ президенти барча мамлакатлар импортига 10 фоизлик глобал бож жорий этди.

АҚШ Олий суди Трампнинг айрим тарифларини ноқонуний деб топди

 

АҚШ Олий суди Доналд Трампнинг импорт товарларига божлар жорий этиш ваколатини ортиқча ишлатганини билдириб, айрим тарифларни ноқонуний деб топган. Суд қарори 6-3 овоз билан қабул қилинган. Уч либерал судья — Кетанжи Браун Жексон, Элена Каган, Сониа Сотомаёр — ва уч консерватив судья — Эми Кони Барретт, Нил Горсуч, Жон Робертс — тарифларни бекор қилишга овоз берган. Судьялар Бретт Каванаугҳ, Самуэл Алито, Кларенс Томас қарши чиққан. Бу ҳақда ББС хабар берди.

 

Суд қарорида Трамп миллий фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги қонунга таянган ҳолда катта тарифларни жорий этиш орқали ўз ваколатларини ошириб юборганлиги қайд этилган. Олий суд шунингдек, Халқаро фавқулодда иқтисодий ваколатлар тўғрисидаги қонунга биноан президентга барча мамлакатлардан тариф жорий этиш ваколати берилмаслигини белгилаган.

 

Қарор эълон қилинганидан сўнг, Трамп норозилигини билдирган ва барча мамлакатлар импортига 10 фоиз глобал бож жорий этиш тўғрисида фармон имзолаган. Президентнинг сўзларига кўра, 1974 йилги Савдо тўғрисидаги қонуннинг 122-бўлими унга Конгресс розилигисиз барча мамлакатлардан импорт қилинадиган товарларга 150 кунгача 15 фоизгача божлар жорий этиш имконини беради.

 

АҚШ Молия вазири Скотт Бессентнинг маълум қилишича, Олий суд президентнинг таъсирини айрим жиҳатларда чеклаган бўлсада, у глобал тарифларни жорий этиш ваколатини сақлаб қолган.

 

Трамп шунингдек, суд томонидан бекор қилинган тарифлар бўйича компанияларга компенсация тўлашни режалаштирмаётгани ва бу масала ҳали Олий суд томонидан кўрилмаганини таъкидлаган.

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

ЖССТ вакили дунё бўйлаб ўлат ҳолатлари бўйича статистикани маълум қилди.

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

АҚШ президенти орада яна бир қуролли можарога чек қўйишни кутаётганини айтди.

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Дастлаб тўлов фақат ҳаво орқали мамлакатни тарк этаётган йўловчиларга нисбатан қўлланади.

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Йиғим фақат мамлакатдан ҳаво транспортида чиқишда ундирилади, қуруқлик ва денгиз орқали чиқишда эса олинмайди.

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Унинг сайланиши муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши эҳтимолини бартараф этиб, мамлакатдаги сиёсий тангликни юмшатди.

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Украина расмийларига кўра, ҳужумлар Киев, Полтава, Днепропетровск ва Харьков вилоятларига қаратилган.

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

У хизматга бепарволикда гумон қилиниб ҳибсга олинган.

Чет элликлар ва дипломатлар Украинада қолмаслиги керак — Россия ТИВ

Чет элликлар ва дипломатлар Украинада қолмаслиги керак — Россия ТИВ

Россия томони Киевда янги йирик зарбалар хавфи мавжудлигини билдириб, чет элликларни Украинага бормаслик ва мамлакатда қолмасликка чақирди.

АҚШ Олий суди Трампнинг айрим тарифларини ноқонуний деб топди | Zamon.uz