Ўзбекистон

Нукусда алиментдан қарздор ота опасининг уйидан топилди

Маълумотларга кўра, у 10 йил давомида қидирувда бўлган.

Нукусда алиментдан қарздор ота опасининг уйидан топилди

Қорақалпоғистонда алимент тўлашдан бўйин товлаб, қочиб юрган ва 10 йил давомида қидиувда бўлган ота опасининг уйидан топилди. Бу ҳақида МИБ ахборот хизмати Zamon.uz'га маълум қилди.

 

Қайд этилишича, Мажбурий ижро бюроси Тахиатош туман бўлими иш юритувида мавжуд бўлган, Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро суднинг ижро ҳужжатига асосан ундирувчи А.Н. фойдасига тарбиясидаги икки нафар фарзандлари таъминоти учун қарздор К.Ж.дан алимент ундириш белгиланган.

 

Ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида қарздорнинг яшаш манзилига борилганида, қарздор ушбу манзилда йўқлиги, у 2016 йили Қозоғистон Республикасига чиқиб қайтиб келмаганлиги аниқланган.

 

Шу сабабли, унга нисбатан Мажбурий ижро бюроси Тахиатош туман бўлими давлат ижрочиси томонидан қидирув эълон қилинган.

 

Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси қидирув шуъбаси ходимларига қарздор фуқаро жорий йилнинг 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси чегарасини кесиб ўтганлиги ҳақидаги тезкор маълумотлари асосида уни қидириш чораларини кўришади ва 18 февраль куни амалга оширилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида қарздор Нукус туманидаги опасининг уйида эканлиги маълум бўлади.

 

Ижро ҳаракатлари давомида ундирувчи А.Н. жорий йилнинг 19 февраль куни МИБ Тахиатош туман бўлимига келиб, қарздордан жорий йил февраль ойигача бўлган алимент пулларини олганлигини ва ижро ишини тамомлаб беришни сўраган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Нукусда алиментдан қарздор ота опасининг уйидан топилди | Zamon.uz