Жаҳон

Вашингтонда Илҳом Алиевнинг қўриқчилари намойишчиларни калтаклади

Намойишчилар куч ишлатилганини даъво қилмоқда, Озарбайжон томони эса ҳодисани хавфсизлик таҳдидига жавоб сифатида изоҳлади.

Вашингтонда Илҳом Алиевнинг қўриқчилари намойишчиларни калтаклади

 

АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳрида Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг ташрифи чоғида намойишчилар ва давлат раҳбарининг хавфсизлик ходимлари ўртасида можаро юзага келгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳодиса президент “Тинчлик кенгаши” йиғилишида иштирок этиш учун ташриф буюрган пайтда, Пенсилвания проспектидаги Валдорф Асториа меҳмонхонаси яқинида содир бўлган.

 

The Washington Post нашрининг ёзишича, намойишчилар Озарбайжондаги сиёсий маҳбусларни озод қилиш талаби билан чиқишган. Айрим фаоллар президент қўриқчилари томонидан жисмоний куч ишлатилганини даъво қилиб, жароҳат олганликларини маълум қилган. Уларнинг айтишича, камида бир неча киши турли даражада тан жароҳати олган.

 

Колумбия округи полицияси вакиллари мазкур ҳодисада Озарбайжон хавфсизлик ходимлари иштирок этгани ҳақидаги маълумотларни тасдиқлаб, материаллар текширув учун АҚШ Давлат департаментига тақдим этилганини билдирган.

 

Шу билан бирга, Озарбайжон томони воқеага нисбатан бошқача изоҳ берган. Расмий манбаларга кўра, президент кортежи меҳмонхона ҳудудига яқинлашган вақтда бир гуруҳ шахслар қўриқланадиган ҳудудга киришга уринган ҳамда транспорт воситасининг ҳаракатига тўсқинлик қилишга ҳаракат қилган. Элчихона баёнотида бу ҳолат жиддий хавфсизлик таҳдиди сифатида баҳоланиб, хавфсизлик ходимлари амалдаги қоидаларга мувофиқ чоралар кўришга мажбур бўлгани таъкидланган.

 

Дипломатик миссия вакиллари барча ҳаракатлар фақат давлат раҳбари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилгани ҳамда мезбон давлат идоралари билан мувофиқлаштирилган ҳолда бажарилганини қайд этган. Шунингдек, Озарбайжон оммавий ахборот воситаларида ҳодиса олдиндан режалаштирилган провокация бўлиши мумкинлиги ҳақидаги тахминлар ҳам илгари сурилган.

 

АҚШ Конгресси аъзоси Франк Паллоне эса ижтимоий тармоқларда воқеага муносабат билдириб, пойтахт кўчаларида намойишчиларга нисбатан куч ишлатилиши ҳолати юзасидан текширув ўтказилиши зарурлигини таъкидлаган.

 

Ҳозирда воқеа юзасидан текширув жараёнлари давом этмоқда. Расмий идоралар барча тафсилотларни аниқлаш ва ҳодисага ҳуқуқий баҳо бериш бўйича иш олиб борилаётганини маълум қилган.

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

Қирғизистон президенти Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон учун ягона сайёҳлик визасини жорий этишни илгари сурди.

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

ЖССТ вакили дунё бўйлаб ўлат ҳолатлари бўйича статистикани маълум қилди.

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

АҚШ президенти орада яна бир қуролли можарога чек қўйишни кутаётганини айтди.

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Дастлаб тўлов фақат ҳаво орқали мамлакатни тарк этаётган йўловчиларга нисбатан қўлланади.

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Йиғим фақат мамлакатдан ҳаво транспортида чиқишда ундирилади, қуруқлик ва денгиз орқали чиқишда эса олинмайди.

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Унинг сайланиши муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши эҳтимолини бартараф этиб, мамлакатдаги сиёсий тангликни юмшатди.

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Украина расмийларига кўра, ҳужумлар Киев, Полтава, Днепропетровск ва Харьков вилоятларига қаратилган.

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

У хизматга бепарволикда гумон қилиниб ҳибсга олинган.

Вашингтонда Илҳом Алиевнинг қўриқчилари намойишчиларни калтаклади | Zamon.uz