Ўзбекистон

Ўзбекистонда чиқинди хизматлари учун тўлов фақат кўрсатилган хизмат асосида ҳисобланади

Янги тизимда тўловлар давлат назоратидаги махсус ҳисоб рақамига йўналтирилиб, операторларга фақат реал бажарилган иш учун ҳақ тўланади.

Ўзбекистонда чиқинди хизматлари учун тўлов фақат кўрсатилган хизмат асосида ҳисобланади

 

2026 йил 1 январдан бошлаб қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш хизматлари учун ҳақ тўлашнинг янги тартиби жорий этилди. Мазкур тизимга кўра, санитария тозалаш соҳасида истеъмолчилардан фақат амалда кўрсатилган хизматлар учун тўлов ундирилади ҳамда барча тўловлар асосан онлайн тизимлар орқали амалга оширилади.

 

Янги тартибнинг асосий мақсади соҳага шаффофликни ошириш, хизмат сифати устидан назоратни кучайтириш ва ноқонуний тўловлар ҳамда яширин иқтисодиёт ҳолатларининг олдини олишдан иборат. Онлайн тўлов тизими фуқароларга исталган жой ва вақтда тўловни амалга ошириш, банкка бориш ва навбат кутмасдан ҳисоб-китоб қилиш, тўловларни назорат қилиш ҳамда электрон чекларни юклаб олиш имконини беради.

 

Эндиликда аҳолининг чиқинди хизматлари учун амалга оширган тўловлари тўғридан-тўғри санитария корхоналари ҳисоб рақамига эмас, балки давлат назорати остидаги — Чиқиндиларни бошқариш ва сиркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг махсус ҳисоб рақамига йўналтирилади. Шундан сўнг операторларга ҳақ алоҳида тартиб асосида, яъни маҳаллалардан олиб чиқилган чиқинди ҳажми (тоннаси) ҳамда махсус техниканинг босиб ўтган масофаси (километри) ҳисобидан фақат реал кўрсатилган хизмат учун тўлаб берилади.

 

Шунингдек, хизмат кўрсатувчи санитария корхоналарининг фаолияти ҳар ой баҳоланиб, улар «қизил», «сариқ» ва «яшил» тоифаларга ажратиб борилади. Ушбу рейтинг натижалари корхоналарга тўловларни амалга оширишда инобатга олинади. Сифатли хизмат кўрсатмаган корхоналар жаримага тортилиши, шартномалари бекор қилиниши ва уларга бириктирилган ҳудудлар қайта тақсимланиши мумкин.

 

Маълумотларга кўра, ҳозирги пайтда 14 та корхона «қизил» тоифага киритилиб, уларга нисбатан жарималар қўлланган, икки корхона билан тузилган шартномалар бекор қилинган. Шунингдек, амалда кўрсатилмаган хизматлар учун ҳисобланган 11,9 миллиард сўмлик нореал дебитор қарздорлик электрон тизимдан чиқарилган.

 

“Тоза Макон” ягона электрон биллинг тизими орқали республика бўйича 9 430 та маҳалла, 7,1 миллион абонент ҳамда электрон харитага киритилган 3 606 та чиқинди йиғиш жойи назоратга олинган. Бундан ташқари, чиқинди ташувчи 3 230 та махсус техниканинг 94 фоизи GPS қурилмалари орқали кузатилмоқда.

 

Ҳозирда 846 та чиқинди йиғиш майдончаси ва 645 та махсус техника онлайн кузатув камераларига уланган бўлиб, 2030 йилга қадар ушбу кўрсаткични 100 фоизга етказиш режалаштирилган. Биллинг тизимининг электр тизими билан интеграция қилиниши эса соҳани тўлиқ рақамлаштириш, хизмат сифати устидан қатъий назорат ўрнатиш ва аҳолига сифатли хизмат кўрсатишни таъминлашга хизмат қилмоқда.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"