Ўзбекистон

Ўзбекистонда ҳар ҳафтанинг пайшанба куни “Ёшлар куни” этиб белгиланди

Тошкентда Жаҳон ёшларининг тинчлик сари ҳаракати бош қароргоҳи ташкил этилади, Самарқанд эса қатор нуфузли халқаро тадбирларга мезбонлик қилади.

Ўзбекистонда ҳар ҳафтанинг пайшанба куни “Ёшлар куни” этиб белгиланди

 

Кўксарой қароргоҳида ўтказилаётган ёшлар билан мулоқот давомида, жорий йилда Тошкент шаҳрида Жаҳон ёшларининг тинчлик сари ҳаракати бош қароргоҳи ташкил этилиши, Самарқанд шаҳрида Ёшлар парламенти аъзоларининг 12-глобал конференцияси, “Take Off” халқаро стартап саммити ҳамда 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ўтказилиши эълон қилинди.

 

Президент таълим тизимида сифатни ошириш, янги методика ва инновацияларни жорий этиш масаласига алоҳида тўхталиб, “Албатта, янги методика ва инновация олиб кириб, таълим сифатини ошириш ва болаларни касбининг устаси қилиш ҳақида изланадиган раҳбарнинг фаолиятида ўзгариш бўлади, ишига янгича муҳит киради”, – дея таъкидлади.

 

Дунёда ёшлар онгини эгаллашга қаратилган турли таҳдидлар кучайиб бораётган бир пайтда барча даражадаги раҳбарлар ёшлар билан ишлашнинг мутлақо янги тизимига ўтиши зарурлиги қайд этилди.

 

Мамлакатимизда ҳар ҳафтанинг пайшанба куни вазирлик, идора ва ҳокимликларда “Ёшлар куни” этиб белгиланди. Шу куни масъул раҳбарлар маҳалла, мактаб ва техникумларга бориб, ёшларни тинглайди ҳамда уларнинг муаммоларини жойида ҳал этади.

 

Шунингдек, ҳокимлар томонидан ёшларбоп савдо-сервис лойиҳалари амалга оширилади, ёшларнинг таълим олиши, спорт билан шуғулланиши, касб ва хорижий тил ўрганиши, ишга жойлашиши ёки тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун кўмаклашилади. Стартап ташаббускорлари билан учрашувлар ўтказилиб, алоҳида маблағ ва грантлар ажратилади.

 

Бундан ташқари, энг яхши томорқачи, фермер, саноатчи, стартапчи, ижодкор ҳамда маънавият ва бошқа йўналишларда фаол ёшлар ўртасида танловлар ва ярмаркалар ташкил этилиши белгиланди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.