Ўзбекистон

Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга борди

Давлат раҳбари сафарини Ҳаким Термизий мақбараси зиёратидан бошлади.

Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга борди

 

Президент Шавкат Мирзиёев 26 февраль куни Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди. Давлат раҳбари сафарини анъанага мувофиқ, Термиз шаҳридаги буюк аллома Ҳаким Термизий мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади.

 

Зиёрат чоғида Қуръон тиловат қилиниб, юртимизга тинчлик-осойишталик, халқимизга фаровонлик тилаб дуо қилинди. Шундан сўнг уламолар билан самимий суҳбат бўлиб ўтди.

 

Мулоқот давомида ислом дини ривожига улкан ҳисса қўшган буюк мутафаккир Ҳаким Термизийнинг бой маънавий-маърифий меросини чуқур ўрганиш, уни юртдошларимиз ҳамда халқаро жамоатчилик ўртасида кенг тарғиб қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Шунингдек, муқаддас динимизнинг эзгулик, инсонпарварлик, меҳр-шафқат каби юксак фазилатлари, миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва ривожлантиришнинг аҳамияти таъкидланди. Шу асосда ёш авлодни эзгу ғоялар руҳида тарбиялаш, уларнинг қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини янада мустаҳкамлаш зарурлиги қайд этилди.

 

Кейинги йилларда таъмирланиб, янада обод ва гўзал мажмуага айлантирилган ушбу табаррук масканда зиёратчилар учун барча зарур шароитлар яратилган. Ҳудуд кенг кўламда ободонлаштирилиб, мақбарада ҳам салмоқли қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Жумладан, замонавий ёритиш воситалари, иситиш ва совитиш тизимлари ўрнатилган.

 

Мажмуада қулай микроиқлим яратиш мақсадида тўрт мингдан ортиқ, қарийб 40 турдаги кўп йиллик манзарали дарахтлар ҳамда 20 мингдан зиёд мавсумий гуллар экилган.

 

Ислом илмларининг тафсир, ҳадис, фиқҳ, калом, ислом фалсафаси, тасаввуф тарихи ва тасаввуфий қарашлар каби йўналишларида кўплаб асарлар яратган мутафаккир мажмуасини обод ҳолда сақлаш, зиёратчилар учун қулайликларни янада кенгайтириш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Марказий Осиёнинг йирик шаҳарларида ҳаво сифати ёмонлашди: бунга нима сабаб бўлмоқда?

Марказий Осиёнинг йирик шаҳарларида ҳаво сифати ёмонлашди: бунга нима сабаб бўлмоқда?

Эколог олимлар ҳаво ифлосланишининг сабаблари бўйича батафсил тушунтириш берди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркияга боради

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркияга боради

Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этади.

8 ёшли қизга нисбатан уятсиз ҳаракатлар содир этилди: жиноят иши қўзғатилди

8 ёшли қизга нисбатан уятсиз ҳаракатлар содир этилди: жиноят иши қўзғатилди

Ҳолат Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги назоратига ҳам олинган.

Наркотик савдосига оид учта ҳолат фош этилди: 5 кгдан ортиқ модда мусодара қилинди

Наркотик савдосига оид учта ҳолат фош этилди: 5 кгдан ортиқ модда мусодара қилинди

Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.

Bизасиз режим: Ўзбекистон ва Таиланд ўртасида сафарлар бўйича келишувга эришилди

Bизасиз режим: Ўзбекистон ва Таиланд ўртасида сафарлар бўйича келишувга эришилди

Ҳозир ҳужжат матни Таиланд томонидан кўриб чиқилмоқда.

Тошкентда 6 киши ис газидан вафот этди: ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган

Тошкентда 6 киши ис газидан вафот этди: ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган

Маълумотларга кўра, ҳодиса содир бўлган уйдаги иситиш қозони хавфсизлик талабларига жавоб бермаган.

“Таълимга сарфланган ҳар бир сўм — ёшлар келажагига сармоя” — Шавкат Мирзиёев

“Таълимга сарфланган ҳар бир сўм — ёшлар келажагига сармоя” — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё халқаро таълим форуми иштирокчиларига табрик йўллади.

Тошкент кўчаларида чангни камайтириш чоралари: қарийб 100 та техника сув сепмоқда

Тошкент кўчаларида чангни камайтириш чоралари: қарийб 100 та техника сув сепмоқда

Кўчаларни намлаш билан бирга, фавворалар ва суғориш тизимлари ҳам ишга туширилган.