Ўзбекистон

Сурхондарёда томорқадан йилига уч марта ҳосил олиш амалиёти кенгаймоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Термизда “Томорқа мактаби” фаолияти билан танишди.

Сурхондарёда томорқадан йилига уч марта ҳосил олиш амалиёти кенгаймоқда

 

Президент Шавкат Мирзиёев 26 февраль куни Сурхондарёга ташрифи давомида, Термиз туманидаги “Томорқа мактаби” фаолияти билан танишди.

 

Давлат раҳбари дастлаб сув хўжалигида маҳаллийлаштирилган техника ва ускуналар тақдимоти билан танишиб, сув тежаш технологиялари ва замонавий ирригация тизимларини маҳаллий шароитда ишлаб чиқариш орқали харажатларни камайтириш, иқлим ўзгариши шароитида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, фермер ва аҳолининг талабини тезкор таъминлаш мумкинлиги таъкидланди. Шу билан бирга, илмий ҳамкорликни кучайтириш зарурати қайд этилди.

 

“Томорқа мактаби” аҳолига томорқаларидан самарали фойдаланиш, сердаромад экин турларини жорий этиш, маҳсулотларни қайта ишлаш, сақлаш ва қадоқлашнинг замонавий усулларини ўргатишга ихтисослашган. Муассаса банкларнинг молиявий кўмагида фаолият юритади ва ишсиз ҳамда кам таъминланган оилаларнинг барқарор даромад манбаига эга бўлишига кўмаклашади.

 

Инновацион мактаб Термиз, Музработ, Қизириқ, Бандихон, Ангор ва Жарқўрғон туманларини қамраб олади. У таркибида ўқув биноси, уч гектар иссиқхона ҳамда уч гектар ўқув-тажриба майдони мавжуд. Иссиқхонада Сурхондарё шароитига мослаштирилган банан, папайя, лимон, анжир, брокколи, булғор қалампири ва бошқа экинлар етиштирилмоқда. Шу билан бирга кўчатчилик, гулчилик ва томчилатиб суғориш тизими жорий этилган.

 

Мактабда бир йилда уч марта ҳосил олиш амалиёти ўқитилмоқда. Ўқув жараёнига олимлар, мутахассислар ва тажрибали деҳқонлар жалб этилган. Шу пайтгача 1300 нафарга яқин ишсиз ва камбағал оила аъзоси махсус курсларни тугатиб, ўз томорқаси ёки ижара ерларидан самарали фойдаланиш орқали ўзини банд қилган. Ҳоким ёрдамчилари ҳар ойда 220 нафардан, йилига 2700 нафаргача томорқа ва ижара ер эгаларини ўқишга йўналтирмоқда, йўлланма ёки ваучер тизими орқали харажатлар қоплаб берилади.

 

Курсда қатнашувчиларга юқори даромадли экинлар экиш ва бир сотих ердан ўртача 10–15 миллион сўм даромад олиш методикаси амалиётда кўрсатиб берилади. «Агростар» компаниялари тингловчиларни уруғ ва кўчатлар билан таъминлаб, етиштирилган маҳсулотларни харид қилишни ташкил этади.

 

Давлат раҳбари мактабда томорқадан уч марта ҳосил олиш амалиёти, саноатлашган боғлар ва сув тежовчи технологиялар тақдимоти билан танишди, мева-сабзавотларни қайта ишлаш ва экспорт қилиш билан шуғулланувчи тадбиркорлар билан мулоқот қилди. Шу билан бирга, ҳудуд учун янги ўсимликлар, шу жумладан цитрус ва тропик меваларни етиштириш муҳимлиги таъкидланди.

Марказий Осиёнинг йирик шаҳарларида ҳаво сифати ёмонлашди: бунга нима сабаб бўлмоқда?

Марказий Осиёнинг йирик шаҳарларида ҳаво сифати ёмонлашди: бунга нима сабаб бўлмоқда?

Эколог олимлар ҳаво ифлосланишининг сабаблари бўйича батафсил тушунтириш берди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркияга боради

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркияга боради

Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этади.

8 ёшли қизга нисбатан уятсиз ҳаракатлар содир этилди: жиноят иши қўзғатилди

8 ёшли қизга нисбатан уятсиз ҳаракатлар содир этилди: жиноят иши қўзғатилди

Ҳолат Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги назоратига ҳам олинган.

Наркотик савдосига оид учта ҳолат фош этилди: 5 кгдан ортиқ модда мусодара қилинди

Наркотик савдосига оид учта ҳолат фош этилди: 5 кгдан ортиқ модда мусодара қилинди

Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.

Bизасиз режим: Ўзбекистон ва Таиланд ўртасида сафарлар бўйича келишувга эришилди

Bизасиз режим: Ўзбекистон ва Таиланд ўртасида сафарлар бўйича келишувга эришилди

Ҳозир ҳужжат матни Таиланд томонидан кўриб чиқилмоқда.

Тошкентда 6 киши ис газидан вафот этди: ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган

Тошкентда 6 киши ис газидан вафот этди: ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган

Маълумотларга кўра, ҳодиса содир бўлган уйдаги иситиш қозони хавфсизлик талабларига жавоб бермаган.

“Таълимга сарфланган ҳар бир сўм — ёшлар келажагига сармоя” — Шавкат Мирзиёев

“Таълимга сарфланган ҳар бир сўм — ёшлар келажагига сармоя” — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё халқаро таълим форуми иштирокчиларига табрик йўллади.

Тошкент кўчаларида чангни камайтириш чоралари: қарийб 100 та техника сув сепмоқда

Тошкент кўчаларида чангни камайтириш чоралари: қарийб 100 та техника сув сепмоқда

Кўчаларни намлаш билан бирга, фавворалар ва суғориш тизимлари ҳам ишга туширилган.