Ўзбекистон

Бир дақиқага сизнинг ўрнингизда бўлиб турсам майлими — ҳокимга ноодатий таклиф

Олмалиқда “Ёшлар куни” муносабати билан ўтказилган учрашувда мактаб ўқувчиси бир дақиқага ҳокимлик лавозимини бажариб кўриш истагини билдирди.

Бир дақиқага сизнинг ўрнингизда бўлиб турсам майлими — ҳокимга ноодатий таклиф

 

Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида “Ёшлар куни” муносабати билан ташкил этилган учрашув давомида ёшлар ва шаҳар ҳокими ўртасида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Тадбирда ёшлар ўз таклиф ва муаммолари юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Учрашув жараёнида мактаб ўқувчиларидан бири — ўзини Олмалиқ шаҳрининг иқтидорли ёшларидан бири сифатида таништирган ўқувчи — бир дақиқага ҳокимлик лавозимини бажариб кўриш истагини билдирган. У ўз мурожаатида: “Бугун 300 та орзу ва мақсад ҳақида гап кетди. Ана шу 300 та орзудан биттасини амалга оширсак бўладими? Бир дақиқага сизнинг ўрнингизда бўлиб турсам майлими?” — дея шаҳар ҳокимидан сўраган.

Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов мазкур таклифни ижобий қабул қилиб, ўқувчига қисқа муддатга раҳбарлик қилиш учун имконият яратиб берди.

Мактабларда спорт ривожлантирилади: олимпия спорт турлари бўйича тўгараклар очилади

Мактабларда спорт ривожлантирилади: олимпия спорт турлари бўйича тўгараклар очилади

2027 йилдан спорт мусобақалари ғолибларига диплом ва сертификатлар электрон шаклда берилади.

Ўзбекистон ва Ўмон етакчилари олий давлат мукофотлари билан тақдирланди

Ўзбекистон ва Ўмон етакчилари олий давлат мукофотлари билан тақдирланди

Шавкат Мирзиёев Султонликнинг олий давлат мукофоти – “Ол Саид” ордени билан тақдирланди.

Президент Шавкат Мирзиёев ва Султон Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид учрашув ўтказди

Президент Шавкат Мирзиёев ва Султон Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид учрашув ўтказди

Ўзбекистон ва Ўмон ўртасидаги муносабатлар кейинги йилларда фаол ривожланаётгани қайд этилди.

Чилонзорда Nexia-3 дарахтга урилди: уч киши ҳалок бўлди

Чилонзорда Nexia-3 дарахтга урилди: уч киши ҳалок бўлди

ЙТҲга автомобиль руль бошқарувида юзага келган техник носозлик сабаб бўлган.

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Ўмонга борди

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Ўмонга борди

Президентни Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид ва султонликнинг юқори даражали расмийлари кутиб олди.

Реновация эвазига 1 та уй ўрнига 2 та хонадон: Тошкентда янги имконият

Реновация эвазига 1 та уй ўрнига 2 та хонадон: Тошкентда янги имконият

Уй-жой масаласини ҳал этишнинг яна бир варианти сифатида мулкдорларга Янги Тошкент ҳудудидан хонадон ажратиш таклиф этилиши мумкин.

Бухорода ўқувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилин-дими? Мактаб бошқармаси изоҳ берди

Бухорода ўқувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилин-дими? Мактаб бошқармаси изоҳ берди

Мактабнинг том қисми қулаган, бошқа хоналарида ҳам конструктив нуқсонлар аниқланган бўлиб, бино фойдаланишга яроқсиз деб топилган.

22 даража илиқ бўлади: ҳафта давомида об-ҳаво қандай ўзгаради?

22 даража илиқ бўлади: ҳафта давомида об-ҳаво қандай ўзгаради?

Тошкент шаҳрида ҳафта давомида ёғингарчилик кутилмайди.