Жиноят

Сурхондарёда картошка кўринишидаги 72 кг гиёҳванд модда аниқланди

Ушбу гиёҳвандлик воситалари Россияга олиб кетилаётган бўлган.

Сурхондарёда картошка кўринишидаги 72 кг гиёҳванд модда аниқланди

Афғонистондан Ўзбекистонга кириб келган юк машинасида картошка кўринишида ниқобланган гиёҳванд модда аниқлади. Бу ҳақда Zamon.uz'га ДХХ маълум қилди.

 

Маълум қилинишича, Сурхондарё вилояти Термиз туманида 2001 йилда туғилган фуқаронинг бошқарувидаги “МАН” юк автомашинаси Афғонистондан кириб келган пайтда Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) Чегара қўшинлари ва Божхона идоралари ходимлари ҳамкорлигида текширилган.

 

Текширув давомида автомашина юкхонасидаги картошкалар орасида картошка кўринишида тайёрланган 222 дона бўлак, жами 72,3 кг “гашиш” моддаси яширилгани аниқланган ва расмий равишда ҳужжатлаштирилган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу гиёҳвандлик воситалари Россияга олиб кетилаётган бўлган. Ҳозирда ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

Ёзёвон туманида 1 килограмм опий гиёҳвандлик воситасини сотишга уринган икки нафар шахс қўлга олинди.

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.