Жиноят

Самарқандда АҚШдан жўнатилган наркотик тўхтатиб қолинди

У электрон тамаки ичига солинган ҳолда ва курьерлик орқали юборилган.

Самарқандда АҚШдан жўнатилган наркотик тўхтатиб қолинди

Самарқанд вилоятида Америкадан жўнатма сифатида юборилган гиёҳвандлик моддалари тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ахборот хизмати хабар берди. 

 

Қайд этилишича, курьерлик жўнатмалари орқали гиёҳвандлик моддаларининг олиб кирилиши ва реализациясига қарши навбатдаги тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилган. 

 

Тезкор тадбир давомида Самарқанд шаҳрида яшовчи икки нафар фуқаро АҚШдан юборилган, ичида 75 гр оғирликдаги жами 68 дона “гашиш мойи” мавжуд бўлган электрон сигарет (вейп)лар солинган жўнатмани қабул қилиб олаётган вақтида қўлга олинган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган. 

 

Эслатиб ўтамиз, республика божхоначилари томонидан жорий йилнинг шу даврига қадар 208 та ҳолатда салкам 558 кг гиёҳвандлик воситаларининг олиб ўтилиши олди олинган.

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

Ёзёвон туманида 1 килограмм опий гиёҳвандлик воситасини сотишга уринган икки нафар шахс қўлга олинди.

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.

Самарқандда АҚШдан жўнатилган наркотик тўхтатиб қолинди | Zamon.uz