Жиноят

Сифати кафолатланмаган дори воситалари фош этилди

Яроқлилик муддати тугаган дори воситаларининг 2025-2026 йилларда ишлаб чиқарилган деган маълумотлар билан қайта қадоқланиб, сотувга чиқарилиши режалаштирилган.

Сифати кафолатланмаган дори воситалари фош этилди

Паркент туманидаги “Паркент эркин иқтисодий” зонасида фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи МЧЖ текширилганда сифати кафолатланмаган дори воситалари топилди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, текширув натижасида корхона омборхонасида яроқлилик муддати тугаган 55 840 дона “Меновазин”, 25 000 дона “Водород пероксиди”, 50 800 дона “Этил спирти” ҳамда 28 миллион 270 мингдан ортиқ ёрлиқ ва этикеткалар сақланаётгани аниқланган. 

 

Маълум бўлишича, яроқлилик муддати тугаган дори воситаларининг 2025-2026 йилларда ишлаб чиқарилган деган маълумотлар билан қайта қадоқланиб, сотувга чиқарилиши режалаштирилган.

 

Шу билан бирга, пойтахтда Фарғона шаҳрида яшовчи 1987 йилда туғилган фуқаро тўхтатилиб, унинг қўл юклари текширилганда, Ўзбекистонга олиб кирилиши тақиқланган, тахминий қиймати 763 млн сўмни ташкил этувчи 19 турдаги жами 6 597 дона дори воситалари аниқланди.

 

Дастлабки суриштирув жараёнида мазкур шахс дори воситаларини Ҳиндистондан олиб келиб, сотишни 1984 йилда туғилган таниши билан биргаликда амалга ошириши маълум бўлди. Унинг хонадони ҳам кўздан кечирилиб, тахминий қиймати 48 млн сўмга тенг бўлган 107 дона дори воситалари топилди.

 

Ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича ашёвий далил сифатида олинган дори воситаларига экспертиза тайинланиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

Ёзёвон туманида 1 килограмм опий гиёҳвандлик воситасини сотишга уринган икки нафар шахс қўлга олинди.

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.

Сифати кафолатланмаган дори воситалари фош этилди | Zamon.uz