Жиноят

Ўзбекистонда икки наркожиноий гуруҳ фош этилди

Гуруҳнинг 7 нафар аъзоси қўлга олинди.

Ўзбекистонда икки наркожиноий гуруҳ фош этилди

Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан йирик наркожиноят тармоқлари фош этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

 

Ички ишлар вазирлиги маълум қилишича, икки уюшган жиноий гуруҳнинг 7 нафар аъзоси қўлга олинган.

 

Тезкор маълумотларга кўра, трансмиллий жиноий уюшма аъзолари қўшни давлатдан Тошкент орқали Россияга катта миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини контрабанда йўли билан олиб ўтишни режалаштирган.

 

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида жойлашган дала майдонига яширилган 71 килограмм 84 грамм гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган 4 нафар шахс қўлга олинди. Улар мазкур гиёҳванд моддаларни Россияда яшовчи танишининг кўрсатмаси асосида олиб, хорижга юбориши керак бўлган. Ушбу ҳолат орқали 355 мингдан ортиқ дозадаги гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

 

Тезкор тадбирлар Сурхондарё вилоятининг Денов туманида ҳам давом эттирилди. Бу ерда 1969 йилда туғилган шахс 150 минг АҚШ доллари эвазига 8 кг гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтида ушланди. 

 

Тергов давомида у ушбу моддаларни танишидан олгани аниқланиб, кейинчалик яна икки шахс ҳам қўлга олинди. Натижада қўшимча равишда 40 минг дозага тенг гиёҳвандлик воситаларининг тарқалишининг олди олинди.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар қамоққа олинган.

 

Шунингдек, Андижон шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдоси ҳам фош этилди. Бир аёл ва икки эркак “Тропикамид” ва “Прегабалин” препаратларини ноқонуний сақлаб, реализация қилмоқчи бўлган вақтида қўлга олинди.

 

Кўздан кечириш жараёнида гумонланувчилардан жами 6,5 минг донага яқин “Регапен” ва “Тропикамид” номли дори воситалари, шунингдек номаълум суюқлик ва капсулалар мусодара қилинди.

 

Ушбу ҳолат юзасидан ҳам жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

Ёзёвон туманида 1 килограмм опий гиёҳвандлик воситасини сотишга уринган икки нафар шахс қўлга олинди.

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.

Ўзбекистонда икки наркожиноий гуруҳ фош этилди | Zamon.uz