Жиноят

Бухорода ноқонуний олтин қуймаси тайёрлаган шахс қўлга олинди

Шунингдек, Тошкент аэропорти ва Андижондаги халқаро ўтказиш пунктида заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди.

Бухорода ноқонуний олтин қуймаси тайёрлаган шахс қўлга олинди

Бухоро, Тошкент ва Андижонда олтин савдоси билан ноқонуний шуғулланган шахслар қўлга олиниб, жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

 

 

Маълум қилинишича, Давлат хавфсизлик хизмати Бухоро вилояти бошқармаси ходимлари томонидан божхона ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган операцияда Шофиркон туманида яшовчи, 2001 ва 2005 йилларда туғилган икки нафар фуқаро соф оғирлиги 110 грамм бўлган ностандарт шаклдаги олтин қуйма маҳсулотини 17 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Тезкор тадбир давомида ушбу олтинни қотишма шаклида тайёрлаган 2001 йилда туғилган шахснинг яшаш манзили кўздан кечирилганда, олтинни эритишга мўлжалланган ускуналар, прекурсор моддалар ҳамда кислород ва суюлтирилган газ баллонлари борлиги аниқланган. 

 

Экспертиза хулосасига кўра, мусодара қилинган олтин қиймати 209 миллион 757 минг сўмни ташкил этади. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Шунингдек, ДХХ Фарғона вилояти бошқармаси ва вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент халқаро аэропортида ўтказилган тезкор тадбирда хориждан учиб келган 1980 йилда туғилган чет эл фуқароси шахсий кўрикдан ўтказилган. 

 

 

Натижада, у умумий қиймати 290 миллион 516 минг сўм бўлган, соф оғирлиги 226 граммга тенг тилла буюмларни оёқ қисми остига яширган ҳолда божхона назоратидан олиб ўтгани аниқланиб, ушбу буюмлар белгиланган тартибда расмийлаштириб олинган. 

 

Мазкур ҳолат юзасидан ҳам жиноят иши қўзғатилган.

 

Яна бир шунга ўхшаш ҳолат Андижон вилоятида қайд этилган. Андижон шаҳрида яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқаро Қирғиз Республикасидан “Дўстлик” халқаро назорат-ўтказиш пункти орқали кириб келаётган вақтида тўхтатилиб, текширилганда унинг ёнида божхона декларациясида кўрсатилмаган, тахминий қиймати 400 миллион сўмлик, умумий оғирлиги 241 грамм бўлган тилла буюмлар борлиги аниқланган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур заргарлик буюмлари сотиш мақсадида Туркиядан Қирғизистон орқали олиб кирилган. Ҳозирда ушбу ашёвий далиллар юзасидан экспертиза тайинланиб, ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

Ёзёвон туманида 1 килограмм опий гиёҳвандлик воситасини сотишга уринган икки нафар шахс қўлга олинди.

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.