Жиноят

Тошкентда ўзини аёл сифатида таништириб, пул талаб қилган гуруҳ ушланди

Улар турли ёшдаги эркакларни алдаб, учрашувга чақирган.

Тошкентда ўзини аёл сифатида таништириб, пул талаб қилган гуруҳ  ушланди

Тошкентда ўзини аёл сифатида таништириб, эркаклардан пул талаб қилган беш нафар йигит ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўлга олинди.

 

Маълум бўлишича, 18–21 ёшдаги шахслар Telegram мессенжери орқали ўзларини аёл деб таништириб, турли ёшдаги эркаклар билан танишган ва уларни учрашувга чақирган. Уйга кирган жабрланувчи спортчилар деб аталувчи гуруҳ аъзолари томонидан ҳақорат қилиниб, калтакланган. Воқеа видеога олиниб, 10 миллион сўм талаб қилинган.

 

Жиноий гуруҳ талаб қилинган пулнинг 5 миллион сўмини олган пайтда ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ушланган. Пулни топширишдан бош тортилган тақдирда, жиноятчилар видео ёзувларни интернетга чиқариш ва омма олдида шарманда қилиш билан таҳдид қилган.

 

Тергов давомида аниқланишича, гуруҳ ташкилотчиси илгари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 120-моддаси бўйича судланган шахс бўлиб, гуруҳга турли спорт турлари билан шуғулланувчи шахсларни жалб қилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

Ёзёвон туманида 1 килограмм опий гиёҳвандлик воситасини сотишга уринган икки нафар шахс қўлга олинди.

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.