Жиноят

Тошкентда нарколаборатория фош этилди

Лабораторияни ташкил қилган шахс ва бу eрда кимёгар сифатида ишловчи фуқаро қўлга олинган.

Тошкентда нарколаборатория фош этилди

Тошкент шаҳрида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши кураш доирасида йирик нарколаборатория фош қилинди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирларида Сергели туманида жойлашган хонадонда ноқонуний нарколаборатория аниқланган.

 

Хабарга кўра, 2003 йилда туғилган, Тошкент вилояти Чиноз туманида яшовчи шахс кўп қаватли уйдан ижарага олинган хонадонда мазкур лабораторияни ташкил этган. Тезкор тадбир давомида ушбу манзилдан умумий қиймати 4,5 миллиард сўмга тенг бўлган 3,5 килограмм “Прегабалин” кучли таъсир қилувчи моддаси, 20 литр суюқ ва 25 килограмм кукун кўринишидаги прекурсорлар, шунингдек, уларни тайёрлаш ва қадоқлашда фойдаланилган жиҳозлар ашёвий далил сифатида олинган.

 

Шунингдек, нарколабораторияда кимёгар сифатида фаолият юритган яна бир фуқаро ҳам қўлга олинган.

 

Ушбу шахслар дастлаб “Телеграм” орқали фаолият юритувчи ноқонуний наркодўконларда “кладмен” сифатида кучли таъсир қилувчи моддаларни тарқатиш билан шуғулланган. Кейинчалик эса жиноий гуруҳ раҳбарларининг ишончини қозонгач, гиёҳванд моддаларни тайёрлаш жараёнига жалб этилган.

 

Ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

Ёзёвон туманида 1 килограмм опий гиёҳвандлик воситасини сотишга уринган икки нафар шахс қўлга олинди.

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.

Тошкентда нарколаборатория фош этилди | Zamon.uz