Жиноят

Тошкентда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган талабалар ушланди

Текширувлар натижасида 1 килограммдан ортиқ турли турдаги гиёҳвандлик воситалари тарқалишининг олди олинган.

Тошкентда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган талабалар ушланди

Тошкент шаҳрида гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган бир гуруҳ шахслар, жумладан талабалар ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Миробод ва Мирзо Улуғбек туманларида жами 1 килограмм 604 грамм турли турдаги гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний тарқалиши олди олинган.

 

Хусусан, 2004 йилда туғилган талаба йигит Миробод туманида “закладка” усулида изоляцион лента билан ўралган марихуанани жойлаштираётган вақтида ушланган. Аниқланишича, у уч ой давомида Тelegram'даги ноқонуний “наркодўкон” кўрсатмалари асосида йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини тарқатиб келган.

 

Йигитнинг ижарадаги яшаш хонадонидан 698 грамм альфа-ПВП, 471 грамм мефедрон, 433 грамм марихуана, шунингдек, электрон тарозилар, 600 дона зип-пакет, изоляцион лента ва номаълум суюқликлар топилиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.

 

Шунингдек, Яккасарой туманида ўтказилган тадбирда 2001 йилда туғилган “наркошоп” администратори ҳамда унинг 1998 йилда туғилган шериги қўлга олиниб, уларда альфа-ПВП, тропикамид ва гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилишда фойдаланиладиган мосламалар борлиги аниқланган.

 

Қибрай туманида эса 2005 йилда туғилган қиз яшаётган хонадондан тропикамид дори воситалари топилган. Бундан ташқари, муқаддам судланган интернет нарко-дўкон операторининг уйидан 80 грамм альфа-ПВП, мефедрон, суюқ ҳолатдаги альфа-ПВП, прегабалин, электрон тарози, зип-пакет ва магнитлар топилиб, далил сифатида ҳужжатлаштирилган.

 

Тезкор кузатув давомида ушбу хонадондан чиқиб келаётган 2004 ва 2006 йилда туғилган икки нафар талаба ёнида тарқатиш учун тайёрланган 30 дона альфа-ПВП моддаси борлиги қайд этилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан ҳамда 251-прим 1-моддаси 2-қисми билан жиноий иш қўзғатилган.

 

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

Ёзёвон туманида 1 килограмм опий гиёҳвандлик воситасини сотишга уринган икки нафар шахс қўлга олинди.

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.

Тошкентда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган талабалар ушланди | Zamon.uz