Ўзбекистон

Самарқанддаги мактабда аёл 1-синф ўқувчисига ҳужум қилди

Синфдошлар жанжаллашиб қолгани ортидан, болалардан бирининг онаси мактабга келиб жанжал кўтариб, болаларга ташланган.

Самарқанддаги мактабда аёл 1-синф ўқувчисига ҳужум қилди

Самарқанд вилояти, Қўшработ туманидаги 53-умумтаълим мактабида 1-синф ўқувчисининг онаси бошқа ўқувчиларга нисбатан жисмоний ва руҳий зўравонлик қилгани маълум бўлди. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Унда аёл синфда жанжал кўтариб, икки болага қўл кўтаргани ва ҳақорат қилгани акс этган. Синфда бошқа бир неча аёллар бўлган, шунингдек, хонага кирган эркаклар жанжални тўхтатишга ҳаракат қилган.

 

Маълум бўлишича, воқеа 3 апрель куни содир бўлган. Қўшработ туманида жойлашган 53-умумтаълим мактабининг 1-синф ўқувчилари мактабда дарс машғулотлари тугагач, мактабдан уйларига кетаётган вақтида ўзаро низолашгани туфайли 6 апрель куни ўқувчи Э.Ҳ (2018 йилда туғилган ўғил бола)нинг онаси М.Й (1981 йилда туғилган аёл) мактабга келиб, ўқув синфида ўқувчилар олдида жанжал кўтариб, гўёки ўғли билан уришган О.Ҳ (2018 йилда туғилган ўғил бола) ва С.Р (2018 йилда туғилган ўғил бола) ларни таъқиб этиб, урган ва ҳақорат қилган. 

 

Ҳозирда Қўшработ тумани ИИБ томонидан ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мактабдаги таълим жараёнига ташқи шахсларнинг аралашиши ва ўқувчиларнинг жисмоний ёки руҳий соғлиғига зарар етказувчи ҳаракатлар қатъиян тақиқланганини билдирган. Шу каби вазиятларга мактаб масъуллари йўл қўймаслиги лозим.

 

Айни пайтда мазкур ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан назоратга олинган.

custom img

Газ баллонлари кечикиши юзасидан текширув бошланади

Энергетика вазирлиги суюлтирилган газ таъминоти бўйича мурожаатларни назоратга олди.

custom img

“Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги”: масъулларга аниқ вазифалар юклатилди

Тошкентда маҳаллаларни обод қилиш бўйича 1 200 га яқин масъул иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

custom img

Андижонда 21 нафар болани боғчага олиб кетаётган Tracker ЙТҲга учради, бир бола ҳалок бўлди

Ҳодисада 8 нафар бола жароҳатланган, оғир аҳволда шифохонага ётқизилган 6 ёшли қизалоқ тўрт кун ўтиб вафот этган.

custom img

450 нафардан ортиқ ходим Тошкентда энергия хавфсизлигини таъминлашга жалб этилди

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига қарши “Энергетика хавфсизлиги ойлиги” бошланди.

custom img

Хоразмда 1,6 млрд сўмлик ноқонуний крипто-актив савдоси фош этилди

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

custom img

Талабалар энди ётоқхонага жойлашиш учун алоҳида идораларга мурожаат қилмайди

Ётоқхонага жойлашиш ва вақтинча рўйхатдан ўтиш энди ортиқча ҳужжатларсиз ягона тизим орқали бажарилади.

custom img

Наманган ва Тошкент вилоятларида қарийб 12 кг гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди

Тезкор тадбирлар давомида наркосавдогарлардан гашиш, шунингдек, минглаб АҚШ доллари ва миллионлаб сўм пул маблағлари ашёвий далил сифатида олинди.

custom img

Тошкентда 3 августгача айрим йўллар ёпилади

Мустақиллик шоҳ кўчасининг иккинчи қисмида асфальт ётқизиш ишлари якунланaди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"