Жиноят

Тошкентда 6,7 миллиард сўмлик крипто-активларни ноқонуний ўзлаштирган шахс ушланди

Гумонланувчи телефонида турли аккаунтлар орқали катта миқдорда крипто-активлар айланмаси билан шуғулланган.

Тошкентда 6,7 миллиард сўмлик крипто-активларни ноқонуний ўзлаштирган шахс ушланди

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида лицензиясиз криптовалюта айланмаси билан шуғулланган шахс ушланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, текширувлар жараёнида 2004 йилда Сирдарё вилоятида туғилган, ҳозирда Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаронинг iPhone 15 Pro русумли телефони холислар иштирокида кўздан кечирилган. Унда фуқаро смартфонига ўрнатилган иловалар ва турли аккаунтлар орқали катта миқдорда криптоактивлар айланмаси билан шуғуллангани аниқланган. 

 

Жумладан, гумонланувчи P2P орқали ноқонуний кирим-чиқим операциялари ёрдамида жами 556 100 УСДТдан кўпроқ маблағни ўзлаштирган. Мазкур сумма 6 миллиард 700 миллион сўмдан зиёдни ташкил этади.

 

Фуқаро тергов жараёнида қилган ишидан пушаймонлигини билдирган ва келгусида бундай фаолият билан шуғулланмаслигини маълум қилган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-прим 8-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган, гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ишлари давом этмоқда.

 

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

Ёзёвон туманида 1 килограмм опий гиёҳвандлик воситасини сотишга уринган икки нафар шахс қўлга олинди.

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.

Тошкентда 6,7 миллиард сўмлик крипто-активларни ноқонуний ўзлаштирган шахс ушланди | Zamon.uz