Жиноят

Тошкентда болаларга ноқонуний диний таълим берган шахслар ушланди.

Болаларга мажбурий равишда сабоқ берилган, айрим ҳолларда уларга тан жароҳатлари ҳам етказилган.

Тошкентда болаларга ноқонуний диний таълим берган шахслар ушланди.

Тошкент шаҳрида ноқонуний диний таълим бериш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Zamon.uz'га ДХХ маълум қилди.

 

Маълум қилинишича, 1992 йилда туғилган, ҳозирда пойтахтдаги нодавлат олий таълим муассасасининг 2-босқич талабаси бўлган шахс Янгиҳаёт туманидаги хонадонлардан бирини ижарага олиб, моддий манфаатдорлик эвазига, 2014–2021 йиллар оралиғида туғилган 9 нафар вояга етмаган болаларга диний сабоқ бериб келган.

 

Текширув жараёнида 49 дона турли диний мазмундаги китоблар, 24 дона диний дарсликлар ёзилган дафтарлар ҳамда 1 дона ноутбук ашёвий далил сифатида олинган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, болаларга мажбурий равишда сабоқ берилган, айрим ҳолларда эса уларга турли даражада тан жароҳатлари ҳам етказилган.

 

Шунингдек, болалардан 6 нафари 2 ойдан 8 ойгача умумтаълим мактабидаги дарсларга бормаган, аксинча, мажбуран уйда сақланиб, ҳатто уларга кўчага чиқишга ҳам рухсат берилмаган.

 

Ҳозирда ушбу манзилдан олинган диний адабиётлар ва компьютер техникаси юзасидан тегишли экспертизалар тайинланиб, қонунбузар фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг 229²-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

 

Шунингдек, болаларнинг ота-оналарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47-моддаси асосида маъмурий баённомалар тузилган.

 

Шу билан бирга, Янгиҳаёт туманида юқорида келтирилган талабанинг  нодавлат олий таълим муассасасидаги ўқитувчиси ҳам ижара хонадонда болаларга ноқонуний тарзда диний сабоқ бераётгани маълум бўлди.

 

У ва турмуш ўртоғи томонидан 2009–2018 йилларда туғилган 5 нафар болага сабоқ ўтилган бўлиб, улар орасида Тожикистон Республикаси фуқаросининг ҳам фарзанди бор.  

 

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича тегишли экспертиза тайинланиб, терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. 

 

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

Ёзёвон туманида 1 килограмм опий гиёҳвандлик воситасини сотишга уринган икки нафар шахс қўлга олинди.

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.

Тошкентда болаларга ноқонуний диний таълим берган шахслар ушланди. | Zamon.uz