Жиноят

Тошкентда МЧЖ ертўласидан 50 минг доллар ўғирлаган “курьер” ушланди

Унга пулни ўғирлашда мазкур МЧЖ ҳайдовчиси ёрдам берган.

Тошкентда МЧЖ ертўласидан 50 минг доллар ўғирлаган “курьер” ушланди

Тошкент шаҳрида жойлашган масъулияти чекланган жамият ертўласидан ичида 50 минг АҚШ доллари бўлган сейфни ўғирлаган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ҳодиса Юнусобод тумани 2-мавзесида содир бўлган. Номаълум шахс МЧЖ ертўласидан ичида катта миқдорда пул бўлган сейфни ўғирлаб кетган. Ҳолат юзасидан ички ишлар органларига хабар келиб тушгач, тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилган.

 

Тезкор чора-тадбирлар натижасида жиноятни содир этишда гумонланаётган шахслар аниқланиб, ушланган. Улар — 1988 йилда туғилган Б., 2000 йилда туғилган Ш. ҳамда мазкур МЧЖда ҳайдовчи бўлиб ишлаган А. экани маълум бўлган.

 

Тергов маълумотларига кўра, жиноятни амалга оширишда МЧЖ ходими — ҳайдовчи А. ёрдам берган. У шерикларига самокат, буюртма етказувчилар сумкаси ва шлем тақдим этган. Ш. эса тунда офисга бориб, ертўлада жойлашган сейфни олиб, ҳодиса жойидан яширинган.

 

Гумонланувчилардан бири қилмишидан пушаймон эканини билдириб, ўз хатосини тан олган. Яна бири эса оиласи ва фарзандлари олдида уятга қолганини айтган ҳамда кечирим сўраган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган. 

 

Ушбу моддага мувофиқ, айбдорларга нисбатан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

Ёзёвон туманида 1 килограмм опий гиёҳвандлик воситасини сотишга уринган икки нафар шахс қўлга олинди.

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.

Тошкентда МЧЖ ертўласидан 50 минг доллар ўғирлаган “курьер” ушланди | Zamon.uz