Ўзбекистон

Самарқандда 1-синф ўқувчисига ҳужум қилган аёл судга берилди

Аёл мактабга келган вақтида урган болаларнинг оналари уни кулиб қарши олганидан жаҳли чиққанини айтган.

Самарқандда 1-синф ўқувчисига ҳужум қилган аёл судга берилди

Самарқанд вилоятида мактаб ўқувчиларига нисбатан зўравонлик қилган аёлга оид иш судга юборилди. Бу ҳақда “Zamon” информацион дастурида хабар берилди.

 

Ҳодиса 3 апрель куни Қўшработ туманидаги 53-умумтаълим мактабида содир бўлганди. Дарсдан сўнг уйга қайтаётган 1-синф ўқувчилари ўртасида келиб чиққан низодан кейин, 6 апрель куни жанжалда жабрланган боланинг 45 ёшли онаси мактабга келган.

 

Аёл синф хонасида ўқувчилар ва ота-оналар олдида жанжал кўтарган ҳамда ўғлини урган деб гумон қилинган синфдош болаларни урган.

 

Ўқитувчининг айтишича, у воқеа ҳақида хабар топгач, ўқувчиларнинг ота-оналарини мактабга чақирган ва улар билан суҳбат ўтказган. Бироқ кейинчалик синфга кирганида аёл аллақачон у ерда бўлган ва ўғлини қайси бола урганини сўрагач, жанжал бошланиб кетган.

 

Ҳолат юзасидан аёл ўз ҳаракатини изоҳлар экан, ҳиссиётга берилиб кетганини тан олиб, қилган ишидан пушаймон эканини билдирган.

“Келган вақтимда урган болаларнинг оналари мени кулиб қарши олди. Уларни кўриб менинг жаҳлим чиқди. 'Равшан ким?' дедим. 'Тур болам', деди Равшаннинг онаси. Мен у болаларни танимайман ҳам. Жаҳлим чиққандан уларни уриб кетдим. Мен онаман. Ўзимни босолмасдан у болажонларни уриб юбордим. Қилган ишимдан афсусдаман. Бундай ҳолат такрорланмаслигини хоҳлайман”, — деган у.

 

Мазкур воқеа бўйича Қўшработ тумани ички ишлар бўлими томонидан уч нафар вояга етмаган ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси асосида маъмурий баённома расмийлаштирилди.

 

Шунингдек, болаларни урган аёлга нисбатан кодекснинг 52-моддаси (енгил тан жароҳати етказиш) бўйича ҳам маъмурий баённома тузилиб, иш қонуний қарор қабул қилиш учун суд органларига юборилди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"