Ўзбекистон

Ўзбекистонда лицензия талабларини қўпол равишда бузган 23 та дорихонага чора кўрилди

Лицензияси бекор қилинган дорихоналар ва уларнинг филиаллари манзиллари ҳамда ходимлари махсус реестрга киритилди.

Ўзбекистонда лицензия талабларини қўпол равишда бузган 23 та дорихонага чора кўрилди

Ўзбекистонда лицензия талаб ва шартларини қўпол равишда бузган 23 та дорихонанинг литсензияси бекор қилинди. Бу ҳақда Фарматсевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази хабар берди.

 

Фарматсевтика фаолиятини литсензиялаш ва фарминспексия бошқармаси маълумотига кўра, 2026-йилнинг И чораги давомида бир қатор тадбиркорлик субектлари томонидан лицензия талаблари бузилгани аниқланган ва уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилган.

 

Қайд этилишича, дори воситалари ва тиббий буюмларни мувофиқлик сертификатларисиз сақлаш ва (ёки) реализатсия қилиш, шунингдек, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилмаган, маркировкаланмаган, сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини сотиш қонунчиликка мувофиқ қатъий жавобгарликка сабаб бўлади.

 

Лицензияси бекор қилинган дорихоналар ҳудудлар кесимида қуйидагича:

 

Андижон вилояти:

 

• “INOMJON XOJI FARM” МЧЖ

 

• “AS-MO” МЧЖ

 

Бухоро вилояти:

 

• “BUXORO BASFARM” МЧЖ

 

 Қорақалпоғистон Республикаси:

 

• “GERAN FARM” XK

 

Самарқанд вилояти:

 

• “FARMATSEVT ALIMJANOVNA” МЧЖ

 

• “AFROSIYOB GAVHARI” МЧЖ

 

• “XAYRULLOYEVA SABINA FARM” МЧЖ

 

• “XTXS-MALXAM” ЧД

 

• “AZIZBEK NURBEK FARM” МЧЖ

 

• “LEKOTEKA PHARM” МЧЖ

 

• “BAXTIYOR XUSUSIY DORIXONA” XK

 

• “SHAXNOZA - L” МЧЖ

 

• “SAM OZODA PARIZODA FARM” МЧЖ

 

Сурхондарё вилояти:

 

• “YUKSAK FARM” МЧЖ

 

Тошкент шаҳри:

 

• “MARVA-PHARM” МЧЖ

 

• “ADOLAT YULDUZ FARM” МЧЖ

 

• “GIPOFIZ FARM” МЧЖ

 

• “THE GREAT FARM” МЧЖ

 

• “PHARMA BREND” МЧЖ

 

• “MAXSUDBEK BIZNES” XK

 

• “MEXR-SHIFO MED FARM” МЧЖ

 

Хоразм вилояти:

 

• "GULNURA GULNIHOL PHARM” МЧЖ

 

• “URGANCH UMARBEK FARM” МЧЖ

 

Шунингдек, литсензияловчи орган томонидан қонунчилик талаблари бузилганлиги сабабли литсензияси бекор қилинган дорихоналар ва уларнинг филиаллари манзиллари ҳамда ходимлари махсус реестрга киритилган.

 

Масъуллар бу йўналишдаги назорат ишлари давом эттирилишини, қонунбузарлик аниқланган субектларга нисбатан чора кўриш амалиёти кучайтирилишини ҳамда рўйхатлар очиқ эълон қилиб борилишини маълум қилди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"