Жаҳон

Ҳормуз бўғозида АҚШ ҳарбий кемалари ҳаракати кузатилди

Операциядан асосий мақсад миналарни зарарсизлантириш ва муҳим энергетик йўлакни тиклаш экани қайд этилган.

Ҳормуз бўғозида АҚШ ҳарбий кемалари ҳаракати кузатилди

АҚШ ҳарбий-денгиз кучларига тегишли бир нечта кемалар Ҳормуз бўғози орқали ҳаракатланган. Бу ҳақда Axios АҚШнинг юқори лавозимли амалдорига таяниб хабар берди.

 

Маълум қилинишича, бу ҳолат минтақадаги можаро бошланганидан буён АҚШ ҳарбий кемаларининг илк бор бўғозни кесиб ўтиши ҳисобланади. Қайд этилишича, ушбу ҳаракат Эрон томони билан олдиндан мувофиқлаштирилмаган.

 

Fars ахборот агентлиги маълумотига кўра, АҚШга тегишли эсминец Фужайра портидан йўлга чиқиб, Ҳормуз бўғози томон ҳаракатланган. Агентлик ушбу вазиятни аввалроқ Эрон томони томонидан эҳтимолий сулҳ бузилиши сифатида баҳоланган ҳолатлар билан боғлаган.

 

Шунингдек, Эрон томони кеманинг ҳаракати кузатувга олинганини ва бу ҳақда музокараларда иштирок этаётган делегацияга маълумот берилганини билдирган. Айрим хабарларга кўра, агар ҳарбий кема ҳаракатни давом эттирганида, у қисқа вақт ичида нишонга олиниши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш берилган.

 

Кейинчалик Эрон томони огоҳлантиришларидан сўнг кема ҳаракатини тўхтатгани ҳақида маълумотлар тарқалган.

 

Бундан ташқари, айрим манбаларда АҚШ ҳарбий кемалари, жумладан «Frank E. Petersen» ва «Michael Murphy» каби кемалар бўғоз орқали Форс кўрфазига киргани, асосий мақсад эса денгиз миналарини зарарсизлантириш ва муҳим энергетик йўлакни тиклаш экани қайд этилган.

Исроил мухолифати Нетаньяхуга қарши: бош вазирликка собиқ ҳарбий тавсия қилинди

Исроил мухолифати Нетаньяхуга қарши: бош вазирликка собиқ ҳарбий тавсия қилинди

Бироқ янги ҳукуматни шакллантиришда араб партиялари билан ҳамкорлик масаласи мухолифат ичидаги асосий келишмовчилик бўлиб қолмоқда.

Европада бомба таҳдидлари: бешта самолёт текширувдан ўтказилди

Европада бомба таҳдидлари: бешта самолёт текширувдан ўтказилди

Таҳдидлар сабаб айрим самолётлар захира аэропортларига қўнишга мажбур бўлди, бошқалари эса манзилига етиб боргач текширилди.

Ядровий зарба хавфи: Эрон аҳолига фавқулодда кўрсатмаларни эълон қилди

Ядровий зарба хавфи: Эрон аҳолига фавқулодда кўрсатмаларни эълон қилди

Эрон давлат телевидениеси ядровий зарба берилган тақдирда аҳолининг қандай ҳаракат қилиши кераклиги ҳақида кўрсатмаларни намойиш этди.

Эрон балиқчи кемасини қароқчилар эгаллади: Ҳиндистон денгиз флоти экипажни қутқарди

Эрон балиқчи кемасини қароқчилар эгаллади: Ҳиндистон денгиз флоти экипажни қутқарди

Қутқарув ишлари 48 соат давом этган.

Майда безориликдан полиция буйруғига бўйсунмасликкача: Россияда депортация чоралари кенгайтирилди

Майда безориликдан полиция буйруғига бўйсунмасликкача: Россияда депортация чоралари кенгайтирилди

Миграция қоидаларини бузганлик учун жазолар кучайтирилди.

АҚШнинг Эронга зарбалари: Қешм оролида портлашлар эшитилди

АҚШнинг Эронга зарбалари: Қешм оролида портлашлар эшитилди

Америка расмийлари ҳужумни мудофаа чораси сифатида таърифлаган.

АҚШ, Россия ва Украина музокараларга тайёрланмоқда: Уиткофф кун тартибини очиқлади

АҚШ, Россия ва Украина музокараларга тайёрланмоқда: Уиткофф кун тартибини очиқлади

Музокаралар 10–11 ноябрь кунлари Абу-Дабида ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Қозоғистонда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинди: 10 киши ушланди

Қозоғистонда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинди: 10 киши ушланди

Қўлга олинганлар экстремистик гуруҳ тузиш, терроризмни тарғиб қилиш ва диний адоват қўзғатишда гумон қилинмоқда.