Ўзбекистон

“Артистларнинг кийиниши тартибга солинади” — Маданият вазирлиги

“Бугун бизни ҳам қийнайди санъаткорларнинг ижтимоий тармоқлардаги чиқишлари, очиқ-сочиқ кийинишлари. Агар қонунчиликда бу борада чора кўриш бўйича меъёрий ҳужжат қабул қилинса, вазирлик ҳам маданият вакилларига ўз ўрнида чора кўриб боради”, - деди журналистлар билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида вазирлик масъули.

“Артистларнинг кийиниши тартибга солинади” — Маданият вазирлиги

Маданият вазирлиги сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда санъат соҳаси вакилларининг ҳаддан ортиқ очиқ-сочиқ кишиниши-ю, беҳаё чиқишларига бефарқ эмас ва ҳатто қарши. Бу ҳақда вазирлик томонидан ОАВ вакиллари учун ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар қилмоқда zamon.uz журналисти.

 

“Сизларни ўйлантираётган савол бизни ҳам қийнайди. Ёшларнинг келажаги санъаткорларнинг юриш-туришига боғлиқ. Чунки уларнинг ҳар биттасининг мухлислари бор, айримлариники миллионлаб. Биз ҳам шунақа видеолар чиққанда кўрамиз, изоҳларни ўқиймиз, 99 фоиз одам қарши эканини кўрамиз, шу қарши фикрлар бизни қувонтиради. 10 йиллар аввал санъаткорлар бу масалада қаттиқроқ ушланар эди. Ҳозир эркинлик, барча соҳада демократия. Афсуски бундан кўпчилик тўғри фойдаланмайди. Бироқ бу нарса яқин вақтда тартибга тушади”, — деди Маданият вазири ўринбосари Муроджон Мажидов.

 

Шунингдек мазкур масалада вазирлик матбуот котиби Сирожиддин Ўсаров бир пайтлар миллионлаб томошабинлар мухлислик қилган айрим санъат вакиллари бугунга келиб ижтимоий тармоқларда беҳаё чиқиш қилиб, барчанинг нафратига учраётгани ҳақида гапирди. Унга кўра, Маданият вазирлиги эркин ижодкорларнинг юриш-туриши, очиқ-сочиқ кийиниши ва ижтимоий тармоқлардаги ўринсиз чиқишларини назорат қила олмайди.

 

“Вазир Озодбек Назарбеков шунақа битта-иккита одамнинг номақбул ҳаракати деб бутун Маданият вазирлиги томонидан қилинаётган ислоҳотлар ёпилиб кетяпти, дейдилар. Ўша артистлар ҳам қачонлардир сизнинг ҳам бизнинг ҳам кумеримиз эди. Бугун уларнинг чиқишларини кўриб, нега Маданият вазирлиги қарамаяпти, чора кўрмаяпти дейишади. Улар бир пайтлар вазирлик тизимида фаолият юритар эди. Бироқ ҳозирда эркин ижодкор. Тармоқларда саҳифларини юритадиган блогер.

 

Қайси блогерга кийимига қараб, чора кўрилди? Яқинда вазир Озодбек Назарбеков Парламентда “Маданиятнинг чегараси қаерда” деган ўринли савол қўйди. Муҳим савол. Агар ростдан ҳам чегараси белгиланиб берилиб, санъаткорларнинг чиқишлари ва кийинишлари борасида аниқ тартиб қўйилиб, жазолаш бўйича меъёрий ҳужжат билан қонунийлаштирилса, вазирлик ҳам албатта чора кўради”, - деди вазир маслаҳатчиси Ўсаров.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

custom img

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш: 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Сенатда жазо чораларини кучайтириш кўриб чиқилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"