Ўзбекистон

Тошкентдаги мусиқа ва санъат мактабига Фаррух Зокиров номи берилади

Мактабда “Ялла” номидаги болалар ансамбли ташкил этилади.

Тошкентдаги мусиқа ва санъат мактабига Фаррух Зокиров номи берилади

 

Шавкат Мирзиёев томонидан Фаррух Зокиров ижодини кенг тарғиб қилиш ва унинг меросини ёш авлодга етказишга қаратилган фармон имзоланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

 

Мазкур қарорга мувофиқ, Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида жойлашган 7-сон болалар мусиқа ва санъат мактабига Фаррух Зокиров номи берилади.

 

Қарорга кўра, мазкур таълим муассасасида «Ялла» номидаги болалар ансамбли фаолияти йўлга қўйилади. Шунингдек, ёшлар ижодий лабораторияси ташкил этилиб, «устоз-шогирд» анъаналари асосида эстрада йўналишида ижрочилик маҳорат мактаблари фаолияти йўлга қўйилади.

 

Маҳорат мактабларида фаолият юритувчи устоз-ижодкорлар давлат буджети ҳисобидан ҳар ойда қўшимча рағбатлантириб борилади.

 

Бундан ташқари, 2026/2027 ўқув йилидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 3 нафардан болалар мусиқа ва санъат мактабининг иқтидорли ўқувчиларидан иборат гуруҳ шакллантирилиб борилади ҳамда таътил даврида ёзги тўгаракка жалб этилиб, эстрада хонандалиги бўйича махсус бепул курсларда ўқитилади.

 

Шу билан бирга, мактабда замонавий овоз ёзиш ва тасвирга олиш студияси ташкил этилиши, ўқувчиларнинг ижодий ишлари телевидение ҳамда халқаро онлайн платформаларда намойиш этилиши режалаштирилган.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

custom img

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш: 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Сенатда жазо чораларини кучайтириш кўриб чиқилмоқда.

custom img

“Бу хабарларни вазир юбормаган”: Олий таълим вазирлигидан огоҳлантириш

Қўнғиротбой Шарипов номидан юборилаётган хабарлар сохта экани маълум қилинди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"