Сиёсат

Шавкат Мирзиёев UNEP билан экологик ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Мулоқотда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, барқарор ривожланиш ва иқлим муаммоларига қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишлари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев UNEP билан экологик ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида ўтаётган Минтақавий экологик саммит доирасида БМТнинг Атроф-муҳит бўйича дастури ижрочи директори Ингер Андерсен билан мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, барқарор ривожланиш ва иқлим муаммоларига қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишлари кўриб чиқилди.

 

Ўзаро ҳамкорлик, шу жумладан, миллий экологик маърузаларни тайёрлаш, атроф-муҳит мониторинги тизимини такомиллаштириш ва институционал салоҳиятни мустаҳкамлаш масалаларида изчил ривожланиб бораётгани қайд этилди.

 

Ижрочи директор Ўзбекистонда амалга оширилаётган “Яшил макон”, “Биомерос”, “Тоза ҳаво,” “Чиқиндисиз ҳудуд” ва “Экомаданият” каби миллий лойиҳаларни юқори баҳолади. Уларнинг экологик барқарорликни таъминлаш ва аҳоли турмуш сифатини оширишдаги аҳамияти қайд этилди.

 

Ингер Андерсен, шунингдек, Ўзбекистон Президентининг бугунги саммитда илгари сурилган ташаббусларини рўёбга чиқариш бўйича амалий шерикликни кенгайтиришга тайёрлигини билдирди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев UNEP билан экологик ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди | Zamon.uz