Жиноят

Тошкентда ҳайдовчи ўқувчини уриб, қочиб кетди

Ўқувчи бошидан жароҳат олгани айтилмоқда.

Тошкентда ҳайдовчи ўқувчини уриб, қочиб кетди

Тошкентда Damas ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати бошлиғи Қаҳрамон Худойберганов хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ЙТҲ 20 апрель куни Олмазор туманидаги Келес йўли кўчасида содир бўлган. Тарқалган видеода икки нафар бола пиёдалар ўтиш жойи яқинидан йўлни кесиб ўтаётгани, шу пайтда улардан бирини автомобиль уриб кетгани ва ўқувчи йиқилгани акс этган.

 

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари ҳайдовчининг шахсини аниқлаб, у 19 ёшли йигит эканини билдирди. Ҳайдовчининг айтишича, у болаларни пайқагач сигнал чалган, улардан бири тўхтаган, бироқ орқадаги бола чалғиб қолган ва йўлга югуриб чиққан.

 

У болани уриб юбормасликка ҳаракат қилгани, бироқ буни уддалай олмаганини айтган. Ҳайдовчига кўра, у болани уриб юборгандан сўнг у саросимага тушиб, шок ҳолатида ҳаракатни давом эттирган. Кейинроқ тўхтаб ўзига келган ва қайтишга қарор қилган, бироқ бу вақтда жабрланувчини тез ёрдам машинаси олиб кетган. Йўлда у тез ёрдам машинасидан орта қолиб кетган.

 

Шундан сўнг ҳайдовчи Келесдаги ҳуқуқ-тартибот органларига бориб, воқеа ҳақида хабар берган.

 

Ҳозирда ушбу  ҳодиса бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 133-моддаси (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши) ва 137-моддаси (йўл-транспорт ҳодисаси юз берган жойдан кетиб қолиш) бўйича баённомалар расмийлаштирилган.

 

Матбуот хизматининг таъкидлашича, агар пиёданинг жароҳатлари енгил бўлса, иш маъмурий тартибда кўриб чиқилади. Агар жароҳат жиддий бўлса, жиноий иш қўзғатилади.

 

Воқеага гувоҳ бўлганлар, ўқувчи бошидан жароҳат олганини айтмоқда.

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

Ёзёвон туманида 1 килограмм опий гиёҳвандлик воситасини сотишга уринган икки нафар шахс қўлга олинди.

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.