Ўзбекистон

Ички ишлар вазирига камера ва радарлар фаолияти бўйича парламент сўрови юборилди

Депутатлар асоссиз жарималар, йўл белгилари ва радарлар жойлашуви бўйича ИИВдан изоҳ сўради.

Ички ишлар вазирига камера ва радарлар фаолияти бўйича парламент сўрови юборилди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатовга автомобиль йўлларидаги фото-видео қайд этиш техника воситалари, радарлар ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашдаги самарадорлик юзасидан парламент сўрови юбориш масаласи кўриб чиқилди.

 

Қайд этилишича, сўнгги йилларда мамлакатда транспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашни давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айлантирган. Шу асосда йўл ҳаракатини автоматлаштирилган тарзда бошқариш, қоидабузарликларни фото-видео қайд этиш тизимларини кенгайтириш, замонавий радар ва камераларни жорий этиш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилган.

 

Шунингдек, “Йўл ҳаракати тўғрисида”ги қонун ҳамда Президентнинг бир қатор қарорлари асосида автомобиль йўлларида белгиланган тезликка риоя этилишини стационар ва кўчма радарлар ёрдамида назорат қилиш тизими йўлга қўйилган.

 

Таъкидланишича, мазкур техник воситалар йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳайдовчилар масъулиятини ошириш, қоидабузарликлар сонини камайтириш ҳамда коррупцион ҳолатларнинг олдини олишда муҳим восита бўлиб хизмат қилмоқда.

 

Бироқ ҳудудларда сайловчилар билан ўтказилган учрашувлар ва фуқаролар мурожаатлари давомида ушбу тизим фаолиятига оид қатор эътирозлар ҳам билдирилган. Хусусан, рухсат этилган тезлик кескин ўзгарадиган йўл участкаларида белгилар етарлича кўринмайдиган жойларга ўрнатилгани, айрим ҳолларда радарлар жойлашуви бўйича саволлар мавжудлиги қайд этилган.

 

Бундан ташқари, фото-видео қайд этиш тизимида маълумотларни қайта ишлаш жараёнида техник хатолар туфайли асоссиз жарималар қўлланаётгани, айрим йўлларда асфальт сифати талабга жавоб бермаслиги, йўл чизиқлари кўринмаслиги ёки нотўғри чизилгани, пиёдалар ўтиш жойларида светофорлар етишмаслиги каби муаммолар фуқаролар норозилигига сабаб бўлаётгани таъкидланди.

 

Шу муносабат билан депутатлар Ички ишлар вазирлигидан “Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий дастури ижроси, йўл инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳаларини молиялаштириш, радар ва камераларнинг самарадорлиги, жарималар ҳисобланиши шаффофлиги ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича асослантирилган тушунтиришлар тақдим этишни сўради.

custom img

Томди туман суди раиси лавозимига мажбуран тайинлангани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Судьялар олий кенгаши унинг тайинлови ЙТҲ билан боғлиқ экани ҳақидаги тахминларни асоссиз деб атади.

custom img

Президент “Тилло домор” корхонасининг янги ишлаб чиқариш мажмуаси фаолияти билан танишди

Корхонада 70 дан ортиқ турдаги сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, йилига қарийб 100 миллиард сўмлик маҳсулот тайёрланади.

custom img

Урганч халқаро аэропортида йўловчиларга хизмат кўрсатиш қуввати соатига 300 нафардан 1 минг 300 нафаргача ортади

Президент Урганч халқаро аэропортининг расмий делегациялар учун мўлжалланган янги терминалини кўздан кечирди.

custom img

Омскдаги ёнғинда жароҳатланган икки ўзбекистонликнинг аҳволи оғир экани маълум қилинди

Улардан бири сунъий нафас олиш аппаратига уланган, иккинчиси ҳам реанимация бўлимида даволанмоқда.

custom img

Муддатли тўлов хизматлари операторлари фаолияти йўлга қўйилади

Банклар ва микромолия ташкилотларидан ташқари, муддатли тўлов хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар оператор деб эътироф этилади.

custom img

Словакия, Германия ва Жанубий Кореяга ишга юборишни ваъда қилганлар ушланди

Улардан бири 85 млн сўм, бошқалари эса 4 минг ва 5 900 АҚШ доллари олаётган вақтида қўлга олинган.

custom img

ДХХ кубогининг Республика босқичига қуръа ташланди

Баҳслар 17–22 август кунлари «Бунёдкор» академияси майдонларида ўтказилади.

custom img

Тошкентда кўп қаватли уйнинг том қисмида ёнғин чиқди

Ёнғин соат 22:43 да қуршаб олинган, ҳозирда уни тўлиқ бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"