Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти “Нефтчи” болалар футбол академиясига ташриф буюрди

Президент ёшлар билан мулоқот қилиб, уларнинг машғулотларини кузатди.

Ўзбекистон Президенти “Нефтчи” болалар футбол академиясига ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти футбол ассоциациясига қарашли футбол маркази ва “Нефтчи” болалар футбол академиясида яратилган шароитлар билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

 

 

Маълум қилинишича, 1962 йилда ташкил этилган “Нефтчи” футбол клуби Ўзбекистон Суперлигасининг 6 карра чемпиони, мамлакат кубогининг 2 карра ва суперкубокнинг 1 карра соҳиби ҳисобланади. 

 

Шунингдек, клуб 1994 йилда МДҲ кубоги финалчиси бўлган, 1994-1995 йилларда эса Осиё чемпионлар лигасида бронза медалларини қўлга киритган.

 

 

Бугун ҳам ҳудудда иқтидорли ёш футболчиларни саралаб олиш ва тайёрлаш, малакали мураббийлар захирасини шакллантириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

 

 

Хусусан, профессионал футбол клублари академияларини ривожлантиришга қаратилган чоралар натижасида 2025 йилда “Нефтчи” болалар футбол академияси ташкил этилди.

 

 

4,5 гектардан ортиқ майдонни эгаллаган академия 150 нафардан зиёд ўқувчи-ёшлар учун мўлжалланган. Бу ерда 6 та катта ва кичик футбол майдони, замонавий тиббий ва реабилитация ускуналари билан жиҳозланган физиотерапия бўлими фаолият юритади.

 

 

Академияда 1,1 миллион долларлик сунъий қопламали, ҳаво гумбаз билан ёпилган ёпиқ футбол манежи барпо этилган.

 

 

Вилоятда футбол муҳитини жаҳон стандартлари даражасига олиб чиқиш, иқтидорли ёшларни саралаш мақсадида UEFA инструкторлари ва бошқа халқаро мутахассислар жалб қилинган.

 

 

Президент академияда футболчилар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди. Ёшлар билан мулоқот қилиб, уларнинг машғулотларини кузатди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"