Жиноят

Тошкентда “Glamour Gold” қурилиш компанияси 300 га яқин кишини уйсиз қолдирди

Компания 6 йил аввал бошлаган қурилиш лойиҳаси амалда сохта схема экани маълум бўлди.

Тошкентда “Glamour Gold” қурилиш компанияси 300 га яқин кишини уйсиз қолдирди

Тошкент шаҳрида янги уй сотиб олиш ниятида бўлган қарийб 300 нафар фуқарони алдаган Glamour Gold мансабдорларига нисбатан жиноят иши тергов қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Glamour Gold МЧЖ томонидан амалга оширилган “Ecodream” турар жой мажмуаси қурилиши лойиҳаси доирасида жами 274 нафар фуқаро фирибгарлик қурбонига айланган. Улар томонидан уй сотиб олиш учун тўланган маблағлар қайтарилмаган.

 

Тергов ҳужжатларига кўра, 2020 йил 16 март ҳолатига мазкур қурилиш учун 37 млрд 400 млн сўм сарфланган. Қолган маблағлар эса мақсадли йўналишда ишлатилмай, талон-торож қилинган. Оқибатда, фуқароларга етказилган умумий моддий зарар 97 млрд сўмни ташкил этган. Олти йил аввал бошланган мазкур қурилиш лойиҳаси амалда сохта схема экани маълум бўлган.

 

Зарарни қоплаш мақсадида гумондорларга тегишли бўлган умумий қиймати 65 млрд 582 млн сўмлик кўчмас мулклар, транспорт воситалари ва бошқа мол-мулклар хатланиб, тақиқ қўйилган.

 

Жабрланувчилардан бирига кўра, қурилиш жараёнининг кечикиши турли баҳоналар билан изоҳланган.

 

Ҳозирда компаниянинг тўққиз нафар масъул шахсига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми (ўзлаштириш ёки растрата), 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари (фирибгарлик), 228-моддаси 2 ва 3-қисмлари (ҳужжатларни қалбакилаштириш),  192-11-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари (мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш) билан айблов эълон қилинган.

 

Мазкур шахсларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ушбу компаниядан жабр кўрган бошқа фуқаролар бўлса, Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармасига мурожаат қилишларини сўрамоқда.

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

Ёзёвон туманида 1 килограмм опий гиёҳвандлик воситасини сотишга уринган икки нафар шахс қўлга олинди.

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.

Тошкентда “Glamour Gold” қурилиш компанияси 300 га яқин кишини уйсиз қолдирди | Zamon.uz