Жиноят

Наманганда аёлларни фоҳишаликка юбориб келган жиноий гуруҳ ушланди

Гуруҳ воситачилар орқали асосан ёш, турмушдан ажраган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларни кўзлаган.

Наманганда аёлларни фоҳишаликка юбориб келган жиноий гуруҳ ушланди

Наманган вилоятида аёлларни хорижга олиб чиқиб, фоҳишаликка юбориш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

 

Маълум қилинишича, 26 апрель куни Поп туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида Давлатобод туманида яшовчи айрим аёллар ўзларини турли исмлар — Наргиза, Мафтуна ва Малика деб таништириб, фуқаролар ишончига киргани аниқланган. Улар Давлатобод тумани “Юксалиш” маҳалласида яшовчи бошқа аёл билан тил бириктириб, жиноий фаолият юритган.

 

Тергов маълумотларига кўра, гуруҳ воситачилар орқали асосан ёш, турмушдан ажраган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларни нишонга олган. Улар хориждаги шериклари орқали иш ва юқори даромад ваъдаси билан аёлларни алдаб, чет элга олиб чиқиш ва фоҳишаликка жалб қилиш билан шуғулланган.

 

Тезкор тадбир ўтказилган куни Давлатобод туманида яшовчи, 2001 йилда туғилган аёлни Ҳиндистонга фоҳишалик учун юборишга уриниш вақтида гуруҳ аъзолари қўлга олинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ички ишлар вазирлиги фуқароларни, айниқса хорижда ишлаш билан боғлиқ шубҳали таклифларга ишонмасликка чақирди. Шунингдек, ноқонуний ҳолатлар ҳақида маълумотга эга бўлган шахслардан зудлик билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш сўралди.

 

Аввалроқ Тошкентда 4 нафар қизни алдаб, улардан бирини Дубайга олиб кетаётган аёл аэропортда қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

Ёзёвон туманида 1 килограмм опий гиёҳвандлик воситасини сотишга уринган икки нафар шахс қўлга олинди.

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.

Наманганда аёлларни фоҳишаликка юбориб келган жиноий гуруҳ ушланди | Zamon.uz