Сиёсат

Ўзбекистон Президенти Япония молия вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Президент молия соҳасига сунъий интеллектни жорий этиш ва рақамли трансформацияни чуқурлаштириш бўйича таклифлар илгари сурди.

Ўзбекистон Президенти Япония молия вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг йиғилиши доирасида Япония молия вазири Сатсуки Катаяма бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

 

Учрашувда Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) бошқарувчиси Нобумитсу Хаяси ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) катта вице-президенти Масао Яҳара ҳам иштирок этишди.

 

Суҳбат аввалида юқори мартабали меҳмон мамлакат етакчисига Япония Бош вазири Санаэ Такаичининг саломи ва самимий тилакларини етказди.

 

Ўзбекистон раҳбарининг 2025 йил декабрь ойида Японияга амалга оширган ташрифи икки томонлама муносабатларда янги даврни бошлаб бергани таъкидланди.

 

Мулоқот чоғида иқтисодий ҳамкорликнинг ижобий суръатлари алоҳида қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми ормоқда, Япониянинг етакчи компаниялари иштирокида йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.

 

Ўзбекистон Президенти мамлакат молия тизимини модернизация қилиш, хусусан, ғазначилик соҳасига сунъий интеллектни жорий этиш, рақамли молия трансформацияси ва ушбу йўналишда юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш бўйича бир қатор истиқболли таклифларни илгари сурди.

 

Қайта тикланувчи энергия, тиббиёт, ахборот технологиялари, транспорт ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни жадаллаштиришга келишиб олинди.

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Президент БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори билан учрашиб, ташкилот билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Ўзбекистон ТИВи Латвия томонининг ўзбекистонликларга виза беришни тўхтатиш эҳтимоли юзасидан музокаралар ўтказди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Ўзбекистон Президенти Япония молия вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди | Zamon.uz