Сиёсат

Ўзбекистон ва ОТБ ўртасидаги умумий лойиҳа портфели 16 млрд долларга етди

Президент Шавкат Мирзиёев ОТБ раҳбари билан учрашувда 2030 йилгача мўлжалланган 12,5 млрд долларлик лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Ўзбекистон ва ОТБ ўртасидаги умумий лойиҳа портфели 16 млрд долларга етди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрига ташрифи доирасида Осиё тараққиёт банки президенти Масато Канда бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

 

Учрашув аввалида банк раҳбари Ўзбекистонда ОТБ Бошқарувчилар кенгашининг 59 йиллик йиғилишини ўтказишга кўрсатилган юксак даражадаги қўллаб-қувватлаш ва ташкилий ёрдам учун давлат раҳбарига самимий миннатдорлик билдирди.

 

Музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Осиё тараққиёт банки ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

 

Сўнгги йилларда ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани алоҳида таъкидланди.

Ўтган давр мобайнида ОТБ мамлакатимизнинг ишончли стратегик шеригига айлангани қайд этилди.

 

Бугунги кунда умумий қиймати қарийб 16 миллиард долларга тенг лойиҳалар портфели шакллантирилган бўлиб, Ўзбекистон банкнинг минтақадаги энг йирик ҳамкорларидан бири ҳисобланади.

 

Ҳамкорлик доирасида транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, энергетика тизимини модернизация қилиш, ижтимоий соҳани қўллаб-қувватлаш, сув таъминоти ва канализация тармоқларини янгилаш, қишлоқ хўжалиги ҳамда хусусий секторни ривожлантиришга қаратилган қатор йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

 

Томонлар 2030 йилгача мўлжалланган янги шериклик дастури доирасида умумий қиймати 12,5 миллиард долларлик лойиҳаларни самарали ва ўз вақтида амалга ошириш муҳимлигини қайд этдилар.

 

Шунингдек, ипотека бозори, хусусий секторни қўллаб-қувватлаш, ёшлар ва аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш, инклюзив таълимни кенгайтириш, инсон капиталини ривожлантириш ҳамда рақамли инновацияларни жорий этиш каби устувор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олинди.

 

Марказий Осиёда йирик инфратузилмавий лойиҳаларни илгари суриш ва инвестицияларни сафарбар этишда ОТБнинг ролини янада кучайтириш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Учрашув якунида 2030 йилгача мўлжалланган шериклик дастурини алмашиш маросими бўлиб ўтди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Ўзбекистон ва ОТБ ўртасидаги умумий лойиҳа портфели 16 млрд долларга етди | Zamon.uz