Ўзбекистон

Даромади ўртачадан юқори давлатлар қаторига киришни мақсад қилганмиз  — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистонда 2030 йилга қадар иқтисодиёт ҳажмини 240 миллиард доллардан ошириш режалаштирилмоқда.

Даромади ўртачадан юқори давлатлар қаторига киришни мақсад қилганмиз  — Шавкат Мирзиёев

Глобал беқарорлик шароитига қарамасдан, Ўзбекистон иқтисодиёти 2026 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра 8,7 фоизлик ўсишга эришди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати ёзмоқда.

 

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, амалга оширилаётган ислоҳотларда аҳолининг турмуш даражасини ошириш устувор йўналиш сифатида белгиланган. Сўнгги йилларда 8,5 миллион эҳтиёжманд аҳолининг даромадлари оширилиб, камбағаллик даражаси тахминан 35 фоиздан 5,8 фоизгача қисқартирилган.

 

Қайд этилишича, Ўзбекистон сўнгги ўн йилда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда энг катта ижобий ўзгаришларга эришган бешта давлат қаторига кирган.

 

Шунингдек, 2030 йилга қадар барча соҳаларни технологик ва инновацион ўсиш моделига ўтказиш орқали иқтисодиёт ҳажмини 240 миллиард доллардан ошириш режалаштирилмоқда. Бу орқали мамлакатни даромади ўртачадан юқори давлатлар қаторига қўшиш ва камбағалликка тўлиқ барҳам бериш мақсад қилинган.

 

“Натижада даромади ўртачадан юқори давлатлар қаторига киришни ҳамда камбағалликка тўлиқ барҳам беришни мақсад қилганмиз”, — деди Президент.

 

Давлат раҳбари, шунингдек, яқин кунларда 13 та йирик стратегик корхона активларини ўз ичига олган “Миллий инвестиция жамғармаси”нинг 30 фоиз улуши халқаро фонд бозорига чиқарилишини маълум қилди.

 

Унинг сўзларига кўра, мазкур қадам мамлакатнинг инвестиция муҳитига бўлган ишончни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.