Ўзбекистон

Менингококк бўйича мурожаатлар келиб тушмоқда — Санэпидқўмита

Беморлар билан мулоқотда бўлган фуқаролар тўлиқ эмлаш билан қамраб олинган бўлиб, ушбу шахслар орасида касалланиш ҳолатлари қайд этилмаган.

Менингококк бўйича мурожаатлар келиб тушмоқда — Санэпидқўмита

 

Сўнгги кунларда аҳоли орасида менингококк инфекцияси билан боғлиқ мурожаатлар кўпайиб бораётгани муносабати билан Санитария-эпидемиология қўмитаси расмий баёнот билан чиқди.

 

Қайд этилишича, ушбу инфекция дунёнинг кўплаб мамлакатларида бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам мавсумий характерга эга бўлиб, асосан куз ва баҳор ойларида, хусусан февраль–март даврида кўпроқ учрайди.

 

Ҳозирда республикада эпидемиологик вазият устидан доимий назорат ўрнатилган. Барқарорликни таъминлаш мақсадида кенг қамровли профилактик ҳамда санитария-эпидемиологик чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.

 

Маълумотларга кўра, беморлар билан мулоқотда бўлган шахслар тўлиқ эмлаш билан қамраб олинган ва улар орасида касалланиш ҳолатлари қайд этилмаган. Тиббий қарши кўрсатмаси мавжуд фуқаролар эса шифокорлар назорати остида кимёвий профилактика билан таъминланмоқда.

 

Мутахассислар касалликнинг асосий аломатлари сифатида юқори иситма, кучли бош оғриғи, бўйиннинг қотиши, кўнгил айниши, ёруғликка сезгирлик, уйқучанлик, умумий ҳолсизлик, тутқаноқ ва айрим ҳолатларда тошмалар пайдо бўлишини кўрсатмоқда. Болаларда эса тинмай йиғлаш, овқатдан бош тортиш ва кескин уйқучанлик ёки қўзғалувчанлик, танада қаттиқлик кузатилиши мумкин.

 

Фуқароларга мазкур белгилар кузатилганда дарҳол тиббий муассасаларга мурожаат қилиш тавсия этилди.

 

Касалликнинг олдини олиш учун шахсий гигиенага риоя қилиш, оммавий жойларда эҳтиёт чораларини кўриш, ʼʼҲажʼʼ ва ʼʼУмраʼʼ сафарларига чиқишдан олдин эмланиш, ихтиёрий эмланишдан ўтиш ҳамда шифокор тавсияларига амал қилиш муҳимлиги таъкидланди.

 

Айни пайтда республика бўйлаб вакцинация марказларида етарли миқдорда вакциналар мавжуд бўлиб, аҳолини эмлаш учун барча шароитлар яратилган.

 

Санепидқўмита фуқароларни ортиқча хавотирга тушмасликка, вазият барқарорлигини инобатга олиб, фақат расмий ва ишончли манбаларга таянишга чақирди.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

custom img

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш: 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Сенатда жазо чораларини кучайтириш кўриб чиқилмоқда.

custom img

“Бу хабарларни вазир юбормаган”: Олий таълим вазирлигидан огоҳлантириш

Қўнғиротбой Шарипов номидан юборилаётган хабарлар сохта экани маълум қилинди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"