Ўзбекистон

Покистонда 21 йил ноқонуний яшаган аёл Ўзбекистонга қайтарилди

Унга нисбатан визасиз яшагани учун белгиланган 8400 доллар миқдордаги жарима ҳам бекор қилинди.

Покистонда 21 йил ноқонуний яшаган аёл Ўзбекистонга қайтарилди

Покистон ҳудудида узоқ йиллар давомида ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси дипломатлар кўмагида ватанга қайтарилди. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги хабар берди.

 

Маълум қилинишича, аёл жорий йил февраль ойида Ўзбекистонга қайтишда ёрдам сўраб элчихонага мурожаат қилган. Суҳбат давомида у 2005 йилдан буён Покистонда визасиз яшаб келаётгани ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолгани аниқланган.

 

Аёлнинг сўзларига кўра, у 2005 йилда Покистон фуқароси билан турмуш қуриш мақсадида ушбу мамлакатга келган. Шу йилнинг ўзида турмуш ўртоғи йўл-транспорт ҳодисасига учраб, ногирон бўлиб қолган. Шундан буён у турмуш ўртоғини парваришлаб келган. Ҳозирги кунда эрининг саломатлиги нисбатан яхшиланган бўлса-да, ногиронлик ҳолати қисман сақланиб қолган. Оиланинг ижтимоий ва молиявий аҳволи эса оғирлигича қолмоқда.

 

Ўрганишлар натижасида фуқаронинг молиявий имкониятлари чеклангани, у фақат кундалик эҳтиёжларни қоплаш имконига эга экани маълум бўлган.

 

Шундан сўнг элчихона томонидан унинг шахси ва фуқаролиги тасдиқланиб, Ўзбекистонга қайтиш учун махсус сертификат расмийлаштирилди. Покистон Ички ишлар вазирлиги билан олиб борилган музокаралар натижасида 21 йил давомида визасиз яшагани учун белгиланган 8400 АҚШ доллари миқдоридаги жарима бекор қилинди ва мамлакатни тарк этишга рухсат берилди.

 

Шунингдек, дипломатик миссия кўмагида фуқаро учун авиачипта харид қилиниб, у 2 май куни Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг “Исломобод–Тошкент” рейси орқали ватанга қайтарилди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.