Жаҳон

Бир ўйинда 53 та қизил карточка: футбол баҳси жанжалга айланди

Бунгача энг кўп қизил карточкалар сони 36 та бўлган.

Бир ўйинда 53 та қизил карточка: футбол баҳси жанжалга айланди

Бразилияда «Уберландия» ва «Маморе» жамоалари ўртасидаги футбол учрашуви оммавий муштлашув билан якунланди. Ҳакам жами 53 кишини майдондан четлатди. 

 

Воқеа 1 ноябрь куни Минас-Жерайс штати U20 жамоалари ўртасидаги иккинчи дивизион ярим финал учрашувида юз берди. Уберландия шаҳридаги «Парки-ду-Сабия» стадионида ўтказилган баҳсда «Маморе» рақибини 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

 

Учрашувнинг қўшимча дақиқаларида «Маморе» учинчи голини урганидан сўнг можаро бошланган. Меҳмонлар футболчиси Дави голни нишонлаш вақтида рақиб жамоанинг захира ўриндиғи томон провокацион ҳаракатлар қилган ва ҳақоратли сўзлар ишлатган. Шундан кейин футболчилар ҳамда мураббийлар штаби вакиллари ўртасида жанжал келиб чиққан.

 

Вазият қисқа вақт ичида оммавий муштлашувга айланиб, майдонда муштлашиш, тепиш ва турли буюмларни улоқтириш ҳолатлари кузатилган. Можаро сабаб ҳакам Фернандо Патрик ўйинни якунлаш протоколини ҳам тўлиқ бажара олмаган. Шу боис қизил карточкалар тегишли равишда учрашув баённомасига киритилган.

 

CNN Brasil хабарига кўра, жами 53 киши майдондан четлатилган. Уларнинг 43 нафари футболчи, саккиз нафари мураббийлар штаби вакиллари ва икки нафари клуб раҳбарларидир. Шулардан 50 нафари оммавий муштлашув ортидан, яна уч футболчи эса учрашув давомида содир этган қоидабузарликлари учун жазоланган.

 

Можаро фақат футболчилар билан чекланмаган. Ҳакам баённомасида «Уберландия» раҳбарларининг ҳакамлар бригадасига босим ўтказгани, ҳақорат қилгани ва таҳдидлар билдиргани ҳам қайд этилган. Ҳакам Фернандо Патрик клуб вакилларидан бири томонидан билдирилган таҳдидлар юзасидан полицияга ариза берган.

 

Маълумотларга кўра, ушбу ҳолат футбол учрашувида майдондан четлатилганлар сони бўйича аввалги рекорддан ҳам ошиб кетган. Бунгача рекорд 2011 йил 27 февраль куни Аргентинанинг бешинчи дивизионида «Атлетико Клайполе» ва «Викториано Аренас» жамоалари ўртасидаги баҳсда қайд этилган эди. Ўшанда икки жамоанинг жами 36 нафар футболчиси қизил карточка олган.

Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид ҳужжатлар ўғирланди: хакерлар сунъий интеллектдан фойдаланган

Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид ҳужжатлар ўғирланди: хакерлар сунъий интеллектдан фойдаланган

Текширув давомида Ўзбекистоннинг Ўрмон хўжалигида қўлланиладиган Smart Forestry рақамли платформасига кириш излари ҳам аниқланган.

Ҳормуз бўғозидаги портлашлар нефть нархига таъсир қилди: Brent 92 доллардан ошди

Ҳормуз бўғозидаги портлашлар нефть нархига таъсир қилди: Brent 92 доллардан ошди

Кемаларга ҳужумлар давом этаётгани ортидан жаҳон бозорида нефть нархи яна кўтарилди.

Россияда айиқ ҳужумлари: баҳордан буён қурбонлар сони 35 нафарга етди

Россияда айиқ ҳужумлари: баҳордан буён қурбонлар сони 35 нафарга етди

Камчаткада сайёҳлик базаси қоровули айиқ ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди.

Қирғизистонда президентлик сайлови: Садир Жапаров номзодини илгари сурди

Қирғизистонда президентлик сайлови: Садир Жапаров номзодини илгари сурди

Навбатдаги президентлик сайлови 2027 йил 27 январга белгиланган.

Россияда мигрант оилаларига янги талаб: ишламайдиган оила аъзолари учун солиқ жорий этилади

Россияда мигрант оилаларига янги талаб: ишламайдиган оила аъзолари учун солиқ жорий этилади

Ушбу чора мигрантларнинг ишламайдиган яқинлари Россияда қолишини чеклашга қаратилган.

Ғазода Исроил ҳужумлари давом этмоқда: олти фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазода Исроил ҳужумлари давом этмоқда: олти фаластинлик ҳалок бўлди

Ўтган йили эълон қилинган сулҳдан буён Исроил ҳужумлари оқибатида 1600 нафардан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган.

Қалин туман катта фожиа келтирди: 12 киши ҳалок бўлди

Қалин туман катта фожиа келтирди: 12 киши ҳалок бўлди

Кўриш масофаси айрим жойларда атиги 10 метргача қисқариши оқибатида Болгарияда йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Россия Украинадаги 10 та вилоятга ҳужум қилди: энергетика объектлари шикастланди

Россия Украинадаги 10 та вилоятга ҳужум қилди: энергетика объектлари шикастланди

Зарба оқибатида бир нечта вилоятда электр таъминотида узилишлар кузатилди, Винница вилоятида эса икки киши ҳалок бўлди.