Жаҳон

АҚШ Яқин Шарққа 50 мингга яқин ҳарбий жойлаштирган — ОАВ

Қўшинлар Эронга қарши ҳарбий операциялар учун Саудия Арабистони, Баҳрайн, Ироқ, Сурия, Иордания, Қатар, БАА ва Кувайтдаги базаларга жойлаштирилган.

АҚШ Яқин Шарққа 50 мингга яқин ҳарбий жойлаштирган — ОАВ

АҚШ президенти Доналд Трaмп маъмурияти Эронга қарши эҳтимолий ҳарбий операциялар фонида Яқин Шарқдаги америкалик ҳарбийлар сонини 50 мингдан оширгани айтилмоқда. Бу ҳақда Point.md хабар берди.

 

Нашр маълумотига кўра, АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари Ҳормуз бўғозида блокадани давом эттирмоқда. Минтақада авиаташувчилар, эсминецлар, денгиз пиёдалари экспедицион бўлинмалари ва жанговар самолётлар жанговар шай ҳолатга келтирилган.

 

Оқ уй ва Пентагон вакиллари операциянинг ҳозирги босқичи юзасидан турлича баёнотлар бермоқда. АҚШ давлат котиби Марко Рубио “Эпик ғазаб” операцияси якунланганини билдирган. Мудофаа вазири Пет Ҳегсет эса асосий эътибор кемаларнинг Ҳормуз бўғози орқали хавфсиз ҳаракатланишини таъминлашга қаратилганини айтган.

 

Кейинчалик Трамп агар Эрон “келишилган шартларни” қабул қилса, урушни якунлаш ва бўғоз орқали хавфсиз кемалар қатновини таъминлашини маълум қилган. У акс ҳолда Эронга қарши бомбардимонлар бошланиши мумкинлигини ҳам таъкидлаган.

 

Мақолада қайд этилишича, АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари Эрон портларига кирувчи ва чиқувчи кемалар устидан назоратни кучайтирган. Чоршанба куни АҚШ денгиз авиацияси блокадани ёриб ўтишга уринган Эрон байроғи остидаги нефть танкерини тўхтатгани айтилмоқда.

 

Уруш бошланишидан аввал Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий контингенти тахминан 40 минг кишидан иборат бўлган. Кейинчалик бу рақам 50 мингдан ошган. Қўшинлар Саудия Арабистони, Баҳрайн, Ироқ, Сурия, Иордания, Қатар, БАА ва Кувайтдаги базаларда жойлаштирилган.

 

Шунингдек, АҚШнинг 82-ҳаво десант дивизиясидан 2 мингга яқин ҳарбий минтақага юборилгани айтилмоқда. Нашрга кўра, улар Эроннинг нефть экспорти учун муҳим ҳисобланган Харг оролини эгаллаш ёки ҳарбий аэродромларни назоратга олиш операцияларида иштирок этиши мумкин.

 

Бундан ташқари, 31-экспедицион денгиз пиёдалари отряди ҳамда АҚШ махсус операциялар кучлари ҳам минтақага жойлаштирилган. Махсус кучлар Исфаҳондаги ядровий объектларга қарши эҳтимолий операцияларда қўлланиши мумкинлиги қайд этилган.

 

Айни пайтда USS Abraham Lincoln ва USS George H.W. Буш авиаташувчи зарба гуруҳлари Араб денгизига жойлаштирилган. 

 

Нашр уларнинг ракета ва қирувчи самолётлар ёрдамида Эронга зарба бериш имкониятига эга эканини ёзган.

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

ЖССТ вакили дунё бўйлаб ўлат ҳолатлари бўйича статистикани маълум қилди.

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

АҚШ президенти орада яна бир қуролли можарога чек қўйишни кутаётганини айтди.

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Дастлаб тўлов фақат ҳаво орқали мамлакатни тарк этаётган йўловчиларга нисбатан қўлланади.

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Йиғим фақат мамлакатдан ҳаво транспортида чиқишда ундирилади, қуруқлик ва денгиз орқали чиқишда эса олинмайди.

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Унинг сайланиши муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши эҳтимолини бартараф этиб, мамлакатдаги сиёсий тангликни юмшатди.

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Украина расмийларига кўра, ҳужумлар Киев, Полтава, Днепропетровск ва Харьков вилоятларига қаратилган.

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

У хизматга бепарволикда гумон қилиниб ҳибсга олинган.

Чет элликлар ва дипломатлар Украинада қолмаслиги керак — Россия ТИВ

Чет элликлар ва дипломатлар Украинада қолмаслиги керак — Россия ТИВ

Россия томони Киевда янги йирик зарбалар хавфи мавжудлигини билдириб, чет элликларни Украинага бормаслик ва мамлакатда қолмасликка чақирди.