Ўзбекистон

Каркидон туризм мажмуаси: табиат ва замонавийлик уйғунлашган маскан

Ўзбекистон Президентининг 2025 йил 1 апрелдаги қарорига мувофиқ, бу ерда қиймати 635 миллиард сўмлик замонавий туризм мажмуаси шакллантирилмоқда.

Каркидон туризм мажмуаси: табиат ва замонавийлик уйғунлашган маскан

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси, Контент тайёрлаш маркази ва Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида журналистлар учун “Фарғонада янги Ўзбекистон нафаси” шиори остида пресс-тур ташкил қилинди. Пресс-тур давомида Каркидон сув омборига борилди.

 

Каркидон сув омбори ҳудуди яқин йилларда Фарғона водийсининг энг йирик ва замонавий экотуризм масканларидан бирига айланиши кутилмоқда. Давлат раҳбарининг 2025 йил 1 апрелдаги қарорига мувофиқ, бу ерда қиймати 635 миллиард сўмлик замонавий туризм мажмуаси шакллантирилмоқда.

 

 

508 гектар майдонни қамраб олган лойиҳа доирасида агротуризм, экотуризм ва экстремал туризм йўналишлари бирлаштирилган бўлиб, ҳудудда кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Мажмуа учун ишлаб чиқилган мастер-режага асосан, дастлабки босқичда 250 гектар майдон ўзлаштирилган. Сув омбори атрофига 110 мингдан ортиқ манзарали дарахт ва кўчатлар экилиб, 13 та тик қудуқ қазилган ҳамда томчилатиб суғориш тизими йўлга қўйилган.

 

Мажмуага кириш қисмида 30 гектар майдонда барпо этилган лавандазор сайёҳлар эътиборини тортади. Ҳудудда меҳмонлар учун 25 та замонавий шале уйлари қурилган бўлиб, улар оилавий ва гуруҳ тарзида дам олиш учун мўлжалланган.

 

Комплекснинг марказий қисмида 48 гектарлик “Сокин ҳудуд” ташкил этилган. Ушбу ҳудудда сунъий кўл, сайр қилиш учун 6 километрдан ортиқ пиёдалар йўлаги ҳамда узунлиги 420 метр бўлган замонавий кўприк қурилган. Бундан ташқари, болалар майдончалари, wоркоут зоналари ва шахмат майдонлари ҳам ташкил этилган.

 

Ҳудуддаги энг йирик лойиҳалардан бири — 12 гектар майдондаги гуллар боғи ҳисобланади. Мазкур лойиҳа Dubai Miracle Garden'дан илҳомланган ҳолда ишлаб чиқилган бўлиб, ҳажми жиҳатидан ундан икки баравар катта бўлиши режалаштирилган. Ҳозирда боғ ҳудудида бетонлаштириш ва пиёдалар йўлаклари қурилиши якунланиб, объектларни жойлаштириш ишлари давом этмоқда.

 

Мажмуада гастрономик ҳудуд ҳам ташкил этилиб, унда миллий ва хорижий таомлар таклиф қилувчи 12 та кафе ва ресторан фаолият юритади. Шунингдек, лойиҳа доирасида 45 та шале, 57 та замонавий меҳмон уйи, экобозор ва агротуризм масканлари барпо этилган.

 

Келгусида ҳудудда мотокросс майдонлари, 2 километрлик дор йўли, картинг ҳамда гольф майдонларини қуриш режалаштирилган. Бу эса Каркидон сув омборини фаол туризм йўналишидаги етакчи масканлардан бирига айлантириши кутилмоқда.

 

Лойиҳа доирасида 100 дан ортиқ тадбиркорлик субъекти ташкил этилиб, қарийб 2 мингта янги иш ўрни яратилади. Мажмуа йилига 750 минг нафар сайёҳни қабул қилиши, 3 миллиард сўмлик бюджет тушуми ҳамда 5 миллион долларлик хизматлар экспортини таъминлаши режалаштирилган. Комплекс 2027 йилдан бошлаб тўлиқ қувватда ишга туширилади.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"