Ўзбекистон

“Қува Агростар” корхонаси экспортбоп кўчат ва мева етиштиришда янги тизим яратмоқда

Бугунги кунда “Қува Агростар” корхонаси томонидан йилига 12 турдаги 5 минг тонна маҳсулот етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш, қадоқлаш ва экспорт қилиш ягона занжир асосида ташкил этилган.

“Қува Агростар” корхонаси экспортбоп кўчат ва мева етиштиришда янги тизим яратмоқда

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси, Контент тайёрлаш маркази ва Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида “Фарғонада янги Ўзбекистон нафаси” шиори остида журналистлар учун пресс-тур ташкил қилинди. Пресс-тур доирасида "Қува Агростар" корхонаси фаолияти билан ҳам танишилди.

 

Қува туманида кўчат етиштиришнинг кўп йиллик анъанавий усуллари бугун замонавий агротехнологиялар билан уйғунлашмоқда. Туманда фаолият юритаётган “Қува Агростар” корхонаси томонидан Президентнинг тегишли қарор ва фармонлари асосида ин-витро усулида, касалликларга чидамли, сертификатланган, серҳосил ҳамда экспортбоп кўчатлар етиштириш тизими йўлга қўйилди.

 

 

Авваллари ҳудуд аҳолиси асосан данак экиш орқали кўчат етиштирган бўлса, бугунги кунда лаборатория шароитида тайёрланаётган эксплантлар замонавий кассеталарга ўтказилиб, минерал озиқлантириш, сув ва махсус парвариш технологиялари асосида босқичма-босқич етиштирилмоқда. Ушбу тизим мевали ва манзарали кўчатлар сифатини сезиларли даражада ошириш имконини бермоқда.

 

Ҳозирги вақтда корхонада гилос, шафтоли, анор, атиргул ҳамда бошқа мевали ва манзарали ўсимликларнинг экспортбоп навларига талаб юқори. Хусусан, “Бурлат” каби гилос навлари ва замонавий шафтоли турлари кенгайтирилмоқда. Етиштирилаётган кўчатлар кейинги босқичларда махсус иссиқхона ва парвариш майдонларига кўчирилиб, тайёр ҳолатда фермер ва аҳоли хонадонларига етказиб берилади.

 

Корхона томонидан кооперация тизими ҳам йўлга қўйилган бўлиб, аҳолига кўчатлар лизинг асосида, икки йил муддатга бўлиб тўлаш шарти билан тақдим этилмоқда. Энг муҳими, деҳқон ва фермерлар олдиндан қайси навларга талаб бўлишини билган ҳолда иш бошлайди. Корхона маркетинг бўлими халқаро бозорни таҳлил қилиб, келажакдаги экспорт талабидан келиб чиқиб буюртмаларни шакллантирмоқда. Шу орқали таваккалчилик камайиб, маҳсулотнинг харидори олдиндан кафолатланмоқда.

 

 

Бугунги кунда “Қува Агростар” корхонаси томонидан йилига 12 турдаги 5 минг тонна маҳсулот етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш, қадоқлаш ва экспорт қилиш ягона занжир асосида ташкил этилган. Корхонада Италия, Испания, Германия ва Хитойдан келтирилган замонавий технологиялар жорий этилган.

 

Шунингдек, корхона фаолиятида Global GAP, ISO 22000, Halal ва HACCP каби халқаро сертификатлар асосида ишланаётгани маҳсулот сифати ва миллий бренд нуфузини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

 

Тизимли ёндашув натижасида 2025 йилда илк бор Япония, Жанубий Корея ва Буюк Британия каби талабчан бозорларга авиақатновлар орқали экспорт амалга оширилди. Хусусан, анорнинг “Чилим бармоқ” нави асосида тайёрланган қуритилган маҳсулотлар Англия бозорига етказиб берилди.

 

 

Маълумотларга кўра, Япония ва Англияга экспорт ҳажми 1 миллион долларга етган бўлса, 2027 йилгача учта давлат билан жами 15 миллион долларлик экспорт шартномалари тузилган. Жорий йил якунига қадар эса 25 миллион долларлик маҳсулотни ташқи бозорларга чиқариш режалаштирилган.

 

Корхона тумандаги 33 та маҳалладаги 3 мингта хонадон ҳамда 1 мингта деҳқон хўжалиги билан кооперация алоқаларини йўлга қўйган. Натижада аҳолига 10 сотих томорқадан 250 миллион сўмгача даромад олиш бўйича амалий кўникмалар берилмоқда.

 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, мазкур тизим нафақат экспорт ҳажмини ошириш, балки қишлоқ аҳолиси бандлиги ва даромадларини кўпайтиришда ҳам муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"