Сиёсат

Президент Шавкат Мирзиёев Москва шаҳридаги Ғалаба тадбирларида иштирок этди

Қизил майдонда бўлиб ўтган парадда бир қатор хорижий давлатлар раҳбарлари ҳам қатнашди.

Президент Шавкат Мирзиёев Москва шаҳридаги Ғалаба тадбирларида иштирок этди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 9 май куни Москва шаҳрида Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 81 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди.

 

Қизил майдонда ташкил этилган Ғалаба парадида Беларусь Президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Лаос Президенти Тхонглун Сисулит, Малайзия Подшоҳи Султон Иброҳим, Словакия Бош вазири Роберт Фицо ҳамда бошқа қатор хорижий делегациялар раҳбарлари қатнашди.

 

Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалаба миллионлаб инсонларнинг жасорати, матонати ва фидойилиги эвазига қўлга киритилган тарихий воқеа сифатида ёдга олинди. Ушбу буюк ғалабага Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқи ҳам муносиб ҳисса қўшган.

 

Тарихий маълумотларга кўра, уруш арафасида республика аҳолиси 6 миллион нафардан ортиқ бўлган. Шундан қарийб 2 миллион нафар ўзбекистонлик фронтга сафарбар этилган. Уруш йилларида 538 мингдан зиёд юртдошимиз ҳалок бўлган, 158 минг нафардан ортиғи бедарак йўқолган.

 

Жасорат ва мардлик намуналари учун 214 мингдан ортиқ ўзбекистонлик аскар ва офицерлар жанговар орден ҳамда медаллар билан тақдирланган. 301 нафар юртдошимиз Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган, 70 нафари эса “Шон-шараф” орденининг тўлиқ кавалери бўлган.

 

Шунингдек, Ўзбекистон халқи фронт ортида ҳам фидокорона меҳнат қилиб, фронтни озиқ-овқат, кийим-кечак, дори-дармон ва бошқа зарур маҳсулотлар билан таъминлаган. Республикада 170 дан ортиқ эвакуация қилинган корхона жойлаштирилиб, мудофаа саноатининг узлуксиз фаолияти йўлга қўйилган.

 

Урушнинг оғир йилларида халқимиз инсонпарварлик ва бағрикенглик фазилатларини ҳам намоён этди. Фронт ҳудудларидан эвакуация қилинган 1,5 миллиондан ортиқ инсон, жумладан, 250 мингдан зиёд етим болалар Ўзбекистонда бошпана топган.

 

Бугунги кунда мамлакатимизда уруш қатнашчилари ва фронт орти меҳнаткашлари хотирасини абадийлаштириш, фахрийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Тошкент шаҳрида барпо этилган “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси аждодлар жасорати ва матонатига бўлган чуқур ҳурмат рамзига айланган.

 

Парад якунида Президент Шавкат Мирзиёев Россия Президенти Владимир Путин ва бошқа давлат раҳбарлари билан биргаликда Александр боғида жойлашган Номаълум аскар қабрига гул қўйди.

 

Мазкур ёдгорлик Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлган миллионлаб аскарлар, жумладан, Ўзбекистон фарзандлари хотирасига бағишланган бўлиб, уларнинг жасорати ва фидойилиги тимсоли ҳисобланади.

 

Маросим бир дақиқалик сукут сақлаш, фахрий қоровул ва ҳарбий оркестрнинг тантанали юриши билан якунланди.

custom img

Ўзбекистоннинг Эфиопиядаги биринчи элчиси тайинланди

Ўзбекистоннинг Эфиопиядаги илк элчиси Ашраф Ходжаев бир вақтда Қатар ва Жанубий Африкадаги элчи ҳам ҳисобланади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон элчисини қабул қилди

Дипломатик миссиясини якунлаётган Гусейн Гулиев Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳамкорлигига қўшган ҳиссаси учун “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланди.

custom img

Саида Мирзиёева “Остона” халқаро молия маркази фаолияти билан танишди

Тошкент халқаро молия маркази лойиҳаси доирасида Қозоғистон тажрибаси ўрганилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева Қозоғистон расмийлари билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Саида Мирзиёева Остона шаҳрида Қозоғистон Президенти администрацияси раҳбари Роман Скляр ва Давлат маслаҳатчиси Ерлан Карин билан учрашди.

custom img

Саида Мирзиёева Қозоғистон президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева учрашув давомида Ўзбекистон Президентининг самимий саломи ва эзгу тилакларини Қозоғистон раҳбарига етказди.

custom img

АҚШ ва Эрон ўртасидаги келишув тинчлик учун мустаҳкам замин яратади — ТИВ

Ўзбекистон АҚШ ва Эрон ўртасида имзоланган ўзаро англашув меморандумини минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик йўлидаги муҳим дипломатик ютуқ сифатида баҳолади.

custom img

Тошкент ва Масқат ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади

Шавкат Мирзиёев Ўмон Султонлиги иқтисодиёт вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

custom img

Ўзбекистон ва ЙТТБ ўртасидаги лойиҳалар портфели 7 миллиард доллардан ошди

Шавкат Мирзиёев ЙТТБ президенти Одил Рено-Бассо бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"