Сиёсат

Путин Президент Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди

Россия президенти Ўзбекистон раҳбарининг ташқи босимларга қарамай Москвага келганини алоҳида таъкидлади.

Путин Президент Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди

Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 9 май куни Москва шаҳрига ташрифини юқори баҳолаб, уни икки давлат ўртасидаги алоҳида муносабатларнинг ёрқин ифодаси деб атади. Бу ҳақда Россия президенти матбуот хизмати хабар берди.

 

Икки давлат раҳбарлари ўртасидаги учрашув чоғида Путин бугунги мураккаб халқаро шароитда ўтказилаётган учрашувлар нафақат дўстлик, балки қардошлик ҳамкорлигининг ҳам муҳим белгиси эканини таъкидлаган.

 

Россия раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг “ташқи сигналлар ва таҳдидларга қарамай” Москвага ташриф буюрганини алоҳида қайд этиб, Ўзбекистон президентига дўстлик ва Ғалаба тадбирларидаги иштироки учун миннатдорлик билдирган.

 

Шунингдек, Владимир Путин Ўзбекистон билан стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил ривожланаётганини таъкидлаган.

 

Эслатиб ўтамиз, 8 май куни Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Москва шаҳрига жўнаб кетгани ва ташриф дастурига мувофиқ, давлат раҳбари Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 81 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этгани хабар берилган эди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Путин Президент Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди | Zamon.uz