Ўзбекистон

Соҳада 5 йиллик меҳнат стажига эга аёллар ОТМга тавсиянома асосида қабул қилинади

Тавсиянома 3 йил давомида амал қилади.

Соҳада 5 йиллик меҳнат стажига эга аёллар ОТМга тавсиянома асосида қабул қилинади

 

Ўзбекистонда меҳнат тажрибасига эга хотин-қизларнинг олий таълим олиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган янги дастур ишга туширилди. Эндиликда мутахассислиги бўйича камида 5 йиллик меҳнат стажига эга, бироқ олий маълумот олмаган аёллар давлат олий таълим муассасаларига кириш учун тавсиянома олишлари мумкин.



Мазкур ташаббус Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан амалга оширилмоқда. Дастур доирасида давлат ОТМларига кириш учун хотин-қизларга алоҳида 500 та квота ажратилган.



Тавсиянома олиш учун номзодлар ўрта махсус ёки касб-ҳунар таълими дипломига эга бўлиши, мутахассислиги бўйича камида 5 йил ишлаган бўлиши ҳамда бакалавр даражасидаги олий маълумотга эга бўлмаслиги лозим.



Танлов кириш имтиҳонлари натижалари асосида амалга оширилади. Энг юқори балл тўплаган 500 нафар хотин-қиз талабаликка тавсия этилади.



Тавсиянома 3 йил муддат давомида амал қилади ва ундан фақат бир марта фойдаланиш мумкин. Дастур хорижий, нодавлат ҳамда ҳарбий олий таълим муассасаларига татбиқ этилмайди.



Аризаларни my.gov.uz портали орқали онлайн топшириш мумкин. Ҳужжатлар жорий йилнинг 1 июнига қадар қабул қилинади.

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"