Ўзбекистон

Ўзбекистонда Workmall хорижга ишга юбориш агентлигининг лицензияси бекор қилинди

Фуқаролардан агентлик фаолияти билан боғлиқ мурожаат ёки шикоятларни 2026 йилнинг 30 майига қадар тақдим этиш сўралди.

Ўзбекистонда Workmall хорижга ишга юбориш агентлигининг лицензияси бекор қилинди

Workmall xususiy bandlik агентлигининг фаолияти тугатилди. Бу ҳақда Миграция агентлиги маълум қилди.

 

Қайд этилишича, агентликка фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш учун 2024 йил 1 январда берилган 215300-сонли лицензия компаниянинг 2026 йил 10 майдаги аризасига асосан бекор қилинган.

 

“Хусусий bandlik агентликлари тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, эндиликда ушбу МЧЖга фуқароларни чет давлатларга ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш тақиқланади.

 

Миграция agentligi фуқаролардан “Workmall xususiy bandlik agentligi” фаолияти билан боғлиқ мурожаат ёки шикоятлар мавжуд бўлса, уларни жорий йилнинг 30 майига қадар тақдим этишни сўради.

 

Мурожаатлар учун 71 202 33 55 телефон рақами ҳамда 171 ва 711 қисқа рақамлари орқали боғланиш мумкинлиги билдирилди.

Тошкент ҳавоси сифати: ноябрнинг сўнгги кунлари қандай ўтади?

Тошкент ҳавоси сифати: ноябрнинг сўнгги кунлари қандай ўтади?

Пойтахтда 27–30 ноябрь кунлари кучли ҳарорат инверсияси кузатилиши мумкин.

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Иорданияда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Иорданияда бўлади

Ташриф дастурига кўра, Амман шаҳрида олий даражадаги музокаралар ва бошқа тадбирлар ўтказилади.

Янгиланган ўзбек алифбоси: паспорт ва ID-карталар алмаштириладими?

Янгиланган ўзбек алифбоси: паспорт ва ID-карталар алмаштириладими?

“Ўзбек алифбосига киритилган ўзгартиришларни жамият ҳаётининг барча соҳаларига жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Давлат ташкилотининг собиқ ходими қидирувда эди: у Туркияда ушланди

Давлат ташкилотининг собиқ ходими қидирувда эди: у Туркияда ушланди

У Жиноят кодексининг 167 ва 228-моддалари билан қидирувга берилган бўлиб, Ўзбекистонга қайтарилган.

Қаршидаги хонадонда газ портлади: жароҳатланганлар бор

Қаршидаги хонадонда газ портлади: жароҳатланганлар бор

Ҳозирда ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ва ҳолатларини аниқлаш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда 23,5 мингта хорижий корхона фаолият юритмоқда: энг кўпи савдо соҳасида

Ўзбекистонда 23,5 мингта хорижий корхона фаолият юритмоқда: энг кўпи савдо соҳасида

Саноат, ахборот ва алоқа ҳамда қурилиш йўналишлари ҳам хорижий корхоналар фаолиятида етакчи соҳалар қаторида.

Электр энергияси тўлови: газсиз ҳудудлар учун ойлик базавий меъёр оширилди

Электр энергияси тўлови: газсиз ҳудудлар учун ойлик базавий меъёр оширилди

Янги меъёрдан фойдаланиш учун фуқаролардан ариза ёки қўшимча ҳужжатлар талаб этилмайди.

ОТМлар миллий рейтинги: давлат олийгоҳларини рағбатлантириш тартиби белгиланди

ОТМлар миллий рейтинги: давлат олийгоҳларини рағбатлантириш тартиби белгиланди

Рейтинг натижалари эълон қилинганидан кейин 15 иш куни ичида рағбатлантириш маблағлари давлат олий таълим ташкилотига ўтказилади.