Ўзбекистон

Тошкентда автобус ва Tracker тўқнашиши оқибатида 3 киши жароҳатланди

Ҳодисага Tracker ҳайдовчисининг кескин бурилиши сабаб бўлган.

Тошкентда автобус ва Tracker тўқнашиши оқибатида 3 киши жароҳатланди

Тошкент шаҳрида 2026 йил 14 май куни соат 08:20 атрофида Yutong русумли автобус ва Tracker русумли транспорт воситаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” хабар берди.

 

Маълум қилинишича, “7-Автобус саройи” филиали тасарруфидаги, 69-сонли йўналишда ҳаракатланаётган Yutong автобуси Яккасарой тумани Шота Руставели кўчаси бўйлаб “БРТ” махсус ҳаракат тасмасида ҳаракатланиб келган.

 

Автобус Шота Руставели ва Яккасарой кўчалари кесишмасига яқинлашган вақтда Tracker русумли автомобиль ҳайдовчиси кескин чапга бурилган. Натижада транспорт воситалари тўқнашуви юз берган.

 

ЙТҲ оқибатида автобус йўловчиси, Tracker ҳайдовчиси ҳамда унинг йўловчиси тан жароҳати олиб, тиббий ёрдам учун 16-сонли Республика шошилинч тиббий ёрдам клиник илмий марказига мурожаат қилган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисада Tracker ҳайдовчисининг ҳаракати айбли деб топилган. 

 

Йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилган.

 

Мутасаддилар ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиш ва ҳаракат давомида эҳтиёткорликни оширишни сўраган.

Ўзбекистон Президенти МДҲ мамлакатлари миллий таомлари фестивалида бўлди

Ўзбекистон Президенти МДҲ мамлакатлари миллий таомлари фестивалида бўлди

Тадбирда МДҲ мамлакатлари миллий ошхонасининг пазандачилик анъаналари намойиш этилди.

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Аёл ярим йилдан буён оғир аҳволда экани айтилмоқда. Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилганини маълум қилди.

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

40 ёшгача бўлганлар оиласи ва 5 минг доллар нақд пул билан, 40 ёшдан ошганлар эса камида 3 минг доллар маблағ билан сафар қилиши шарт.

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

Судда апелляция шикоятлари қисман қаноатлантирилди.

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

У Туркияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинган.

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Пул эгаси машина олиш учун келган Қозоғистон фуқароси эканлиги аниқланган.

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

У тегишли лицензиясиз 4 нафар фуқарони зиёратга юбориш учун 4 400 доллар талаб қилган.