Ўзбекистон

Ҳудудларда 168 минг гектар саноатлашган боғ ва токзорлар барпо этилади

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудларда интенсив саноатлашган боғларни кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.

Ҳудудларда 168 минг гектар саноатлашган боғ ва токзорлар барпо этилади



Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудларда интенсив саноатлашган боғ ва токзорларни кенгайтириш, мавжуд боғлардан самарали фойдаланиш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини ошириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.



Йиғилишда мамлакатда мева-сабзавотчилик соҳасини ривожлантириш, экспортбоп маҳсулот етиштириш ва қишлоқ аҳолиси даромадини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижалари кўриб чиқилди. Бугунги кунда юртимизда 572,6 минг гектар боғ ва токзор мавжуд бўлиб, улар йилига 1 миллиард долларлик экспортни таъминламоқда ҳамда 882 минг нафар аҳолининг даромад манбаи ҳисобланади.



Шу билан бирга, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш зарурлиги таъкидланиб, ҳосилдорликни ошириш орқали соҳада янги босқичга чиқиш муҳим экани қайд этилди. Ўзбекистон 2030 йилгача озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини 10 миллиард долларга етказишни мақсад қилган.



Таҳлилларга кўра, ҳозирда 61 минг гектар эскирган ва 18 минг гектар яроқсиз боғларни янгилаш зарур. Айрим ҳудудларда ҳосилдорлик пастлиги сабабли даромад кўрсаткичлари сезиларли даражада чекланиб қолмоқда.



Шу муносабат билан эски ва яроқсиз боғларни янгилаш ҳамда интенсив боғдорчиликни жорий этиш бўйича янги тартиблар таклиф этилди. Унга кўра, Агросаноатни ривожлантириш агентлиги томонидан боғ ва токзорларнинг ҳолати баҳоланади ҳамда тегишли хулосалар берилади.



Шунингдек, ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида рақамли мониторинг тизими жорий этилиб, космик тасвирлар орқали боғлар ҳолатини кузатиш йўлга қўйилади.



Томорқа ва деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватлаш мақсадида аҳолига имтиёзли кредит ва кўчатлар ажратиш механизмлари кенгайтирилади. Интенсив боғ ташкил этиш истагидаги тадбиркорлар учун эса «Агростар» компаниялари орқали улушли ҳамкорлик тизими жорий этилиши режалаштирилмоқда.



2026–2028 йилларда 168 минг гектар интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, 2 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш ҳамда 258 мингта иш ўрни яратиш кўзда тутилган.



Йиғилиш якунида мутасаддиларга интенсив боғдорчиликни ривожлантириш, эскирган боғларни янгилаш ва экспорт салоҳиятини ошириш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.