Ўзбекистон

Ўқитувчилар фарзандлари учун контрактнинг 30 фоизи қоплаб берилиши мумкин

Чегирма магистратура, сиртқи, кечки, масофавий, қўшма дастурлар ҳамда супер-контракт шаклларига татбиқ этилмайди.

Ўқитувчилар фарзандлари учун контрактнинг 30 фоизи қоплаб берилиши мумкин

Ўзбекистонда давлат олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган педагоглар фарзандларига контракт тўловининг 30 фоизигача чегирма берилиши мумкин. Бу ҳақдаги ҳукумат қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

 

Лойиҳага кўра, 2026/27-ўқув йилидан бошлаб давлат ОТМларига ўқишга кирган ва таҳсил олаётган педагоглар фарзандлари учун йиллик тўлов-контракт суммасининг 30 фоизи қоплаб берилади.

 

Чегирма фақат бир ўқув йили учун бир маротаба қўлланади. Масалан, агар йиллик контракт суммаси 15 млн сўм бўлса, талабага 4,5 млн сўм чегирма берилади ва тўлов 10,5 млн сўмни ташкил этади.

 

Талаба ўзи таҳсил олаётган ОТМ ректори номига “Талабаларга шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар ҳисобини юритиш ахборот тизими” — kontrakt.edu.uz платформаси орқали ариза юборади.

 

Педагог мақоми “Электрон ҳукумат” тизими орқали автоматик текширилади. Агар нотўғри маълумот тақдим этилгани аниқланса, қайта ҳисоб-китоб амалга оширилади.

 

Қарор лойиҳасида чегирма магистратура, сиртқи, кечки, масофавий, қўшма дастурлар ҳамда супер-контракт шаклларига татбиқ этилмаслиги белгиланган.

 

Шунингдек, талабгорнинг ота-онаси педагог тоифасидан чиқарилса, кейинги ўқув йилидан бошлаб чегирма бекор қилинади.

 

Мазкур ташаббусни молиялаштириш 2026 йилда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. 2027 йилдан бошлаб эса харажатлар давлат бюджети параметрларида алоҳида назарда тутилади.

 

Ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишда Австрия, Буюк Британия, Швеция, Канада ва Франция каби давлатларнинг олий таълим тизимидаги тажрибалар ўрганилгани қайд этилган.

 

Қарор лойиҳаси муҳокамаси 29 майга қадар давом этади.

 

Аввалроқ Ўзбекистонда юқори малака тоифасига эга педагогларга ипотека кредитлари бўйича субсидия ажратиш йўлга қўйилгани, шунингдек, аттестация тўловлари 50 фоизга камайтирилгани маълум қилинган эди.

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"