Ўзбекистон

Самарқанд–Бухоро йўлида ҳайдовчи ухлаб қолиб, автомобиль иккита юк машинасига урилди

ЙТҲ оқибатида автомобилларда ёнғин юзага келди.

Самарқанд–Бухоро йўлида ҳайдовчи ухлаб қолиб, автомобиль иккита юк машинасига урилди

Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида “ФАВ” ва “Sinoturk Howo” русумли юк автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ маълум қилди.

 

Маълумотларга кўра, ҳодиса 16 май куни соат 04:30 атрофида “Болтали” МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-37 “Самарқанд–Бухоро–Туркманбоши” автомобиль йўлининг 118-километрида содир бўлган.

 

Маълумотларга кўра, “ФАВ” русумли автомобиль ҳайдовчиси Самарқанд–Навоий йўналишида ҳаракатланаётиб ухлаб қолган ва руль бошқарувини йўқотган. Оқибатда автомобиль йўл четида тўхтаб турган “Sinoturk Howo” юк машинасининг чап томонига урилган.

 

Шундан сўнг транспорт воситаси ҳаракатни тўхтата олмай, олдинда тўхтаб турган яна бир “Sinoturk Howo” юк автомобилининг орқа қисмига келиб урилган.

 

ЙТҲ оқибатида “ФАВ” ҳамда юк автомобилларидан бирида ёнғин юзага келган. Ёнғин Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан қисқа муддатда бартараф этилган.

 

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Пахтачи тумани ИИБ ЖХХ ЙҲХГ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Мутасаддилар ҳайдовчилардан чарчоқ аломатлари сезилганда транспорт бошқармаслик ва йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишни сўради.

Ўзбекистон Президенти МДҲ мамлакатлари миллий таомлари фестивалида бўлди

Ўзбекистон Президенти МДҲ мамлакатлари миллий таомлари фестивалида бўлди

Тадбирда МДҲ мамлакатлари миллий ошхонасининг пазандачилик анъаналари намойиш этилди.

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Аёл ярим йилдан буён оғир аҳволда экани айтилмоқда. Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилганини маълум қилди.

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

40 ёшгача бўлганлар оиласи ва 5 минг доллар нақд пул билан, 40 ёшдан ошганлар эса камида 3 минг доллар маблағ билан сафар қилиши шарт.

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

Судда апелляция шикоятлари қисман қаноатлантирилди.

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

У Туркияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинган.

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Пул эгаси машина олиш учун келган Қозоғистон фуқароси эканлиги аниқланган.

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

У тегишли лицензиясиз 4 нафар фуқарони зиёратга юбориш учун 4 400 доллар талаб қилган.