Ўзбекистон

Сергели автомобиль бозорида “ақлли камералар” назорат тизими жорий этилмоқда

Тизим орқали бозорга кирувчи транспорт воситалари ҳисоби юритилиб, давлат рақам белгилари аниқланади ҳамда автомобилларнинг савдо майдонларига жойлашуви назорат қилинади.

Сергели автомобиль бозорида “ақлли камералар” назорат тизими жорий этилмоқда

Тошкентдаги Сергели автобозорида савдо жараёнларини тартибга солиш, рақамлаштириш ҳамда хизмат кўрсатиш сифатини оширишга қаратилган ишлар амалга оширилмоқда, дея хабар бермоқда Божхона қўмитаси.

 

Маълум қилинишича, бозор ҳудудида замонавий “Ситуацион марказ” ташкил этилган. Ушбу марказ орқали ҳудудга кириб-чиқаётган автотранспорт воситалари ҳаракати, савдо жараёнлари, автотураргоҳлар бандлиги ва хавфсизлик ҳолатини онлайн мониторинг қилиш имконияти яратилади.

 

Шунингдек, “ақлли камералар”ни ўрнатиш ва кабель тармоқларини тортиш ишлари босқичма-босқич давом эттирилмоқда. Тизим орқали бозорга кирувчи транспорт воситалари ҳисоби юритилиши, давлат рақам белгилари аниқланиши ҳамда автомобилларнинг савдо майдонларига жойлашуви назорат қилиниши режалаштирилган.

 

Бозор ҳудуди бошқарув ва рақамлаштириш тизимини йўлга қўйиш мақсадида 9 та функционал блокка ажратилган. Айрим ҳудудлар автомобиль савдоси, вақтинчалик ва доимий автотураргоҳ сифатида қайта ташкил этилган. Маъмурий бинолар ҳамда эҳтиёт қисмлар савдоси учун ҳам алоҳида майдонлар белгиланган.

 

Бундан ташқари, инфратузилмани тартибга келтириш доирасида омборхона ва автосервисларни қайта ташкил этиш режалаштирилган. Ҳудуддаги тартибсиз жойлашган контейнерлар хатловдан ўтказилиб, 100 дан ортиғи қайта жойлаштирилган.

 

Бозорга кириш учун қўшимча ёндош йўл лойиҳаси ишлаб чиқилгани, ҳудудда асфалтлаш ишлари олиб борилаётгани ва автомобиллар учун янги жойлар ташкил этилаётгани айтилмоқда.

 

Шу билан бирга, бозор ҳудудидаги савдо дўконлари, хизмат кўрсатиш шохобчалари ва бошқа иншоотлар солиқ ҳамда кадастр мутахассислари иштирокида қайта хатловдан ўтказилмоқда.

 

Фуқаролар учун қулайлик яратиш мақсадида автомобилларни олдиндан жойлаштириш имконини берувчи “Click Avto” мобил иловаси ҳам ишлаб чиқилгани маълум қилинди.

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Пул эгаси машина олиш учун келган Қозоғистон фуқароси эканлиги аниқланган.

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

У тегишли лицензиясиз 4 нафар фуқарони зиёратга юбориш учун 4 400 доллар талаб қилган.

Омонатга хиёнат: банк ходими 13 нафар фуқаронинг омонат пулларини ўзлаштирди

Омонатга хиёнат: банк ходими 13 нафар фуқаронинг омонат пулларини ўзлаштирди

Ходим фуқаролардан олинган 1,3 млрд сўмни банк кассасига киритмасдан, ўз эҳтиёжларига сарфлагани фош этилди.

“Ёрқин хонадон”: “Темир дафтар”даги 1 197 та оилага қуёш панеллари бепул ўрнатилади

“Ёрқин хонадон”: “Темир дафтар”даги 1 197 та оилага қуёш панеллари бепул ўрнатилади

Лойиҳа эҳтиёжманд оилаларнинг электр энергияси харажатларини камайтириш ва ортиқча ишлаб чиқарилган электр энергиясини тармоққа сотиш орқали қўшимча даромад олишига имкон беради.

11–12 октябрь кунлари сел хавфи: 9 та вилоят аҳолиси огоҳлантирилди

11–12 октябрь кунлари сел хавфи: 9 та вилоят аҳолиси огоҳлантирилди

Айрим ҳудудларда ёмғир сувлари тўпланиб, ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.

Газ қувурлари кўчирилади: 8 октябрь куни газ вақтинча ўчирилади

Газ қувурлари кўчирилади: 8 октябрь куни газ вақтинча ўчирилади

Кўчириш ишлари якунлангач, газ таъминоти хавфсизлик талаблари асосида босқичма-босқич тикланади.

ТДТУ талабалари иссиқ ва қулай турар жойларга жойлаштирилди

ТДТУ талабалари иссиқ ва қулай турар жойларга жойлаштирилди

Ётоқхонага аввал жойлаштирилган талабалардан ундирилган тўловлар тадбиркор томонидан уч кун муддатда тўлиқ қайтариб берилади.

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Туркманистонга борди

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Туркманистонга борди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашуви ҳамда МДҲ саммитида иштирок этади.